UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  1 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  3 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  7 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  2 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  5 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  6 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  12 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  139 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  23 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  3 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1

Элдорадо! Янгиликлар

Элдорадо!

Шомуродов сўнгги 6 ўйиннинг 5 тасида гол урди. “Женоа” футболчидан миннатдор, аммо келгуси мавсумда Элдордан бундан-да кўпроқ гол кутишмоқда.

У нафақат гол уради, балки прессингда жамоага ёрдам беради

А Сериянинг сўнгги турида сафарда Элдор Шомуродов “Кальяри” дарвозасини ишғол қилди: ҳужумчи дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва тўпни моҳирлик билан посбон устидан ошириб қўйди (Гарчанд ушбу гол эвазига қозонилган ғалаба турнинг жадвалидаги ўрнига унчалик таъсир қилмаган бўлса-да). Элдор сўнгги олти учрашувда бешта гол урди, бутун мавсумда эса саккизта. Тўпурарлар бўйича ўз жамоасида Жанлука Скамакка (12 та гол) ва Маттиа Дестродан (11 та гол) кейин учинчи бўлди.

Элдор “Женоа”га “Ростов” сафидан 2020 йил 1 октябрь куни келиб қўшилганди. А Серияда тарихида Илёс Зайтуллаевдан (“Режина”да туп сурган) кейин тўп сурган иккинчи ўзбекистонлик футболчи бўлди.

Унинг Италия саргузаштларидаги асосий воқеалар

Барчаси кўнгилсиз тарзда бошланди – Шомуродов дастлабки икки ой гол уролмади (уч учрашувда тўп киритолмади, яна шунча ўйинни жароҳати сабаб ўтказиб юборди). Агент Марко Трабукки ўша вақтларда футболчининг Италиядаги сафари эрта қариганини айтиб ўтганди. “Шомуродовдан яхши ўйин кутманг. “Женоа”да 90 дақиқа давомида учта яхши тўп узатма амалга оширди, холос.  Бу трансфер “Женоа”нинг хатоси ва “Ростов”нинг самарали битими.

Нима учун “Женоа” бу футболчини сотиб олди? Клуб шунчаки катта хатога йўл қўйди. Шомуродовга ҳужумкор ўйин намойиш этадиган жамоа керак. “Ростов”да ажойиб узатмаларни амалга оширадиган Роман Еременко бор эди. Қолаверса, унинг Россиядаги сўнгги йили омадсиз келди.

Шомуродовга ҳамдардлигимни билдирган ҳолда, бу муваффақиятсиз трансфер эканлигидан қўрқяпман.  Тез орада уни Россияга ярим нархига қайтариб юбориш мумкин бўлади”, – деб мулоҳаза қилди Трабукки. 

Элдор барча танқидларга 30 ноябрь куни “Парма” дарвозасини ишғол қилиб, жавоб қайтарди. Гол машаққатли тарзда киритилди. Лекин бу гол “Женоа”га ёрдам бермади – улар “Парма” клубига 1:2 ҳисобида мағбулиятга учрашди.

Шомуродов навбатдаги тўпини 2021 йил январида Сассуоло дарвозасига жойлаб қўйди – 64-дақиқада юқоридан узатилган тўпни боши билан узоқ бурчакка йўналтириб, ҳисобни тенглаштирди. Аммо “Женоа” 83-дақиқада гол ўтказиб юборди ва яна 1:2 ҳисобида енгилди. 

Ўзбек ўғлони 20 февраль куни “Верона”ни хафа қилди – захирадан майдонга тушганига атиги уч дақиқа ўтмасдан гол урди. Рақиб ҳимоячисини алдаб ўтган ҳолда дарвозанинг пастки бурчагини нишонга олди. Учрашувда жамоалар муроса йўлини танлашди. 

Кейинчалик яна Шомуродовнинг тўққиз учрашувдан иборат сукунатли серияси бошланди. Ниҳоят, тўртинчи голини 24 апрель санасида “Специя”га қарши учрашувда нишонлади. 63-дақиқада заҳирадан майдонга тушган Шомуродов жарима майдонига ошириб берилган тўпга ҳимоячилардан илдамроқ етиб борди ва тўпни дарвозанинг юқори бурчагига “михлади”. Учрашувда генияликлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. 

“Лацио”га қарши навбатдаги баҳсда Шомуродов етакчиликни ўз қўлига олди ҳамда унга билдирилган ишончни оқлади. 56-дақиқага келиб, римликлар 4:1 ҳисобида олдинга чиқиб олишганди, аммо Скамакка 80-дақиқада пеналтидан орадаги фарқни қисқартирди. Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас Элдор Рейнанинг яқин бурчагини нишонга олиб, фарқни биттага камайтирди. Аммо унинг голи бу сафар ҳам жамоасига ёрдам бера олмади – 3:4.

Шомуродовнинг навбатдаги ёрқин парвози 37-турнинг “Аталанта”га қарши тўғри келди. Биринчи бўлимдан сўнг Гасперини шогирдлари “Женоа”ни янчиб ташлади – 0:3, аммо 48-дақиқада Элдор бергамоликлар ҳимоясидаги чалкашликлардан фойдаланиб, тўпни олиб қўйди ва жарима майдони ташқарисидан ўткир бурчакка аниқ зарба берди. Бунга жавобан тезда Аталанта яна гол урди, аммо дастлаб Пандев, 84-дақиқада эса Шомуродов тўпни киритиб, интригани тиклади. Аммо натижа яна 3:4.

Кўриб турганингиздек, Шомуродов баҳорда яхши ҳаракат қилган, аммо унинг голлари жамоасига кўп ҳам ёрдам беролмаган.

Элдор ҳар бир ўйинда ўртача 21 та ҳаракатни амалга оширади. 

“Женоа” спорт директори Франческо Марокко ҳам ўзбекистонлик ҳужумчининг ўйинларидан мамнун. “Биз ажойиб трансферни амалга оширдик, улкан истиқболга эга бўлган футболчини олиб келдик. Биз унинг Италияга мослашиб кетишидан мамнунмиз. У ҳали тўлақонли шакллангани йўқ, аммо келгусини мавсум бундан-да серғайрат бўлишига ишонамиз”, – дейди Марокко.

Шунингдек, Элдорнинг ўзи ҳам фаолиятидан мамнун. 

“Италия футболи мен ўйлагандан қийинроқ, аммо танловдан мамнунман, негаки юқори лигаларда ўйнаш орқали ўсишга эришиш мумкин. Генуяда ўзимни қулай ҳис қиляпман. Давиде Беллардини («Женоа» бош мураббийи) менга кўп нарсани ўргатди, айниқса, тактик жиҳатларни. Мен узоқ вақт давомида РПЛда ўйнаган Кришито билан ҳам яхши алоқада бўламан, аммо Даниэл Думбравану (молдовалик футболчи, «Женоа» ёшлар жамоасида ўйнайди) менга мослашишда энг катта ёрдамни берди. Жамоага энди келиб қўшилганимда, у менга тез-тез таржимон сифатида ёрдам берарди”.

Кейинги мавсум Шомуродовнинг Европа фаолиятидаги ҳал қилувчи давр ҳисобланади.

Оқил Абдубарноев таржимаси

Рейтинг: +71   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика