Элдор Суюнов: "Уммонни ютишимиз шарт эди"
28 май 2014 14:48
Янгиликлар
Элдор Суюнов: "Уммонни ютишимиз шарт эди"
Кечаги ўйинда Уммонни ютишимиз шарт эди. Нима бўлишидан қатъий назар, биз Уммонга қарши баҳсда фақат ғалаба қозонишимиз керак. У хоҳ меҳмонда бўлсин, хоҳ уйда. Расмий ўйинми, ўртоқлик ўйиними бу каби жамоаларни Ўзбекистон мағлуб этиши лозим. Афсуски ўйлаган режамизни амалга ошира олмадик. Таркибда кўплаб ёшлар ҳаракат қилишди. Янги футболчилар ҳали терма жамоа ўйинига мослашиб кетишмагани панд берди. Лекин ёш футболчилар ёмон ўйнашди деб бўлмайди. Яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олганимизда ҳаммаси бошқача бўларди.
- Умуман Уммондан шундай жиддий қаршилик кутганмидингиз?
- Тўғрисини айтсам, шахсан ўзим улардан айнан ҳимоявий ўйин кутгандим. Вьетнамда олимпия терма жамоаси таркибида уларга қарши ўйнагандик ва ўшанда ҳам уммонликлар айнан қарши ҳужумларда ҳаракат қилиб, бизни мағлуб этишган эди. Лекин айтиб ўтганимдек, Уммонни ҳар қанақасига ҳам фақат мағлуб этишимиз керак. Кечаги мағлубият учун мухлислардан узр сўрайман. Эртанги ўйинда ғалаба қозониб, ўз айбимизни ювишга ҳаракат қиламиз.
Фикрлар