UZ

Сўнгги янгиликлар

10:51Поль Погба “Монако“га ўтмайди. Унинг режалари ўзгарди  0 10:23“Арсенал“ Испания терма жамоаси аъзоси билан келишувга эришди (Фабрицио Романо)  2 09:55Элдор Шомуродовга Франциядан ҳам таклиф бор  9 09:27“Манчестер Сити“ Ҳусановни Франция клубига ижарага беришни истамади  10 08:58Расман. Аббосбек Файзуллаев жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 08:28“Истанбул Башакшехир“ Элдорнинг трансфери учун “Рома“га қанча таклиф қилгани маълум  7 08:01Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 07:31Суперлига. Бугун 13-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  11 07:20Суперлига. Захирадан тушган Жокичнинг голи "Нефтчи"га уч очко тақдим этди, "Насаф" эса Қашқадарё дербисида "Машъал"ни енгди  2 01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  7 01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  18 00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  2 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  4 00:08Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"  2 23:49Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда"  17

Элдор Суюнов: "Персеполис"га ўтишим мумкин эди, лекин..." Янгиликлар

Элдор Суюнов: "Персеполис"га ўтишим мумкин эди, лекин..."

Шу кунларда Қаршининг “Насаф” жамоаси БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машуғулот йиғинини ўтказяпти.

Мазкур хориж йиғинига Рўзиқул Бердиев 23 нафар футболчини олиб кетган. Жамоа сафига қўшилган янги футболчилардан Санжар Қувватов, Илдар Маматказин ва Дилшод Раҳматуллаев ҳам “аждарлар” билан бирга БААга йўл олган. Ушбу йиғин доирасида бир нечта ўртоқлик учрашувлари ўтказилади. Дубайда бошланган йиғин пойтахт Абу-Даби шаҳрида якунланади. Амирликларга жўнаб кетиш олдидан “Насаф” жамоаси Тошкентда Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. “Бунёдкор” академияси майдонида бўлиб ўтган ва Осиёнинг беш карра энг яхши рефериси бошқарган учрашувда ёш ҳужумчи Бобур Абдуҳолиқов ҳамда ўтган мавсумни юқори савияда ўтказган ҳимоячи Шерзод Аъзамов томонидан киритилган голлар “Насаф”нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. Биз ушбу ўйиндан сўнг жамоанинг биринчи рақамли дарвозабони Элдор Суюновдан интервью олдик.

- Элдор, янги футбол мавсумига тайёргарлик қандай давом этяпти?
- Аввалдан белгиланган режа асосида янги мавсумга тайёргарлик кўряпмиз. Мавсумга тайёргарликни декабрнинг ўрталарида Қарши шаҳрида бошладик. Енгил ва тикланувчи машғулотларни ўз ичига олган йиғинимиз ўзимизнинг базада ўтказилди. Янги йил байрамидан сўнг машғулотлар пойтахтга кўчди. Орада уч кун футболчиларга дам берилди ва мана бугун (суҳбат 25 январь куни уюштирилган, - муал.)Тошкентда йиғилдик, эртага тонгда БААга жўнаб кетамиз. Гувоҳи бўлганингиздек, бугун ўртоқлик ўйинида “Сўғдиёна”ни мағлуб этдик. Мураббийлар штаби БААга борадиган барча футболчиларга ўйнаш имконини берди. Энди Амирликлардаги йиғинда кучайтирилган режим остида шуғулланамиз. Кучли рақиблар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказилади. Шу ўйинлар орқали ОЧЛ ва Суперкубок учрашувларига тайёргарлик кўрамиз. 


- Бир муддат аввал сизга Эроннинг “Персеполис” клуби қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Шу ростми?
- Ҳа, бу маълумот ҳаққоний эканлигини тасдиқлайман. Эрон клубидан таклиф тушди. Лекин ўша пайтда “Насаф” билан шартномани узайтириб бўлгандим. Шу сабабли, “Персеполис”га ўтишим амалга ошмай қолди.

- Ўзингизга қолса, Эрон чемпионатига йўл олармидингиз?
- Энди бу ҳақида гапиришдан фойда йўқ. Бундай имконият менда яна бўлишидан умидворман. Олдинда бизни мураккаб мавсум кутиб турибди. ОЧЛниннг гуруҳ босқичида иштирок этамиз. Осон бўлмаслиги аниқ. Қолаверса, Ўзбекистон Кубоги соҳиби сифатида ўз унвонимизни ҳимоя қилишимиз керак. Мамлакат чемпионатида ҳам олдимизга жиддий вазифалар қўйиляпти. Мавсумни “Пахтакор”га қарши Суперкубок ўйини билан бошлаймиз. Йилни соврин билан бошлаш ёқимли бўларди.

- ОЧЛдаги рақиблар ҳақида қандай фикрдасиз?
- Агар ўтган йил билан таққослайдиган бўлсак, бу сафар гуруҳимизга кучли жамоалар тушди. Саудия Арабистонининг “Ал Аҳли”, БААнинг “Ал Айн” жамоалари анча жиддий рақиб. Бу араб клублари таркибида савияси юқори легионерлар тўп тепади. Плей-оффда ўйини ғолиби ҳам кучсиз рақиб бўлмайди. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам гуруҳдан чиқиш учун ҳаракат қиламиз.

- Ўтган йили “Насаф” нимчорак финалга чиқишга анча яқин келганди...
- Афсуски, бироз тажрибасизлик ҳамда омаднинг етишмаганлиги сабабли гуруҳдан чиқа олмагандик. Ўшанда тўплар нисбатига кўра гуруҳда қолиб кетгандик. Бундан тегишли хулосалар чиқарилди. Ўйлайманки, бу сафар нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритамиз.   

- Миллий чемпионатимизда ҳам жамоа олтин медалларни қўлга киритиш учун яхши имконият ҳосил қилганди. Аммо, ҳал қилувчи ўйинларда йўқотилган очколар сабаб бронза медали билан кифояланди. Бу ҳам омадсизлик туфайлими?
- Мен бундай демаган бўлардим. Фикримча, биз кубок баҳсларига кўпроқ урғу бериб юбордик. Бунинг натижасида клуб тарихида илк бор Ўзбекистон кубоги қўлга киритилди. Тарих янгиланганидан хурсанд бўлдик. 2011 йили “Насаф” футболимиз тарихида биринчи марта ОФК Кубогида зафар қучганди. Энди навбат чемпионликка. 


Камолиддин Алимов

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика