UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6

Элдор Шомуродов “Ростов”га ўтди Янгиликлар

Элдор Шомуродов “Ростов”га ўтди

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов кейинги фаолиятини Россия премьер-лигаси вакили “Ростов” клубида давом эттиради.

Биринчи давра охирларида “Бунёдкор” футбол клубига Элдор Шомуродов трансфери масаласида Россиянинг “Ростов” клубидан таклиф тушди. Олиб борилган музокаралардан сўнг Элдор Шомуродов “Бунёдкор”дан “Ростов”га ўтди.

Айтиш жоизки, “Бунёдкор” футбол клуби ўз таркибидаги футболчиларининг бизникидан кучлироқ бўлган хориж чемпионатларига йўл олишига доимо ижобий муносабатда бўлиб келади. Ўйлаймизки, Элдор Шомуродов Россия премьер-лигасида тўп тепиб, орттирадиган тажрибаси ва маҳорати келажакда Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун фойдали бўлади. Шомуродов сўнгги йилларда премьер-лига баҳсларида ўз ўрнига эга бўлишган Одил Аҳмедов, Виталий Денисов, Вадим Афонин сингари ном қозониб, Россия чемпионатида муносиб иштирок этади. Қайд этиш керакки, Элдор Шомуродов "Бунёдкор" ФКдан Россия чемпионатига йўл олган ўзбекистонлик биринчи футболчи бўлди.

“Бунёдкор” футбол клуби академияси эса янгидан-янги юлдузларни кашф қилишда давом этади. Ўйлаймизки, футбол мактабимизда тарбия топаётган ёш футболчилар учун Шомуродовнинг “Ростов”га ўтиши қўшимча куч бағишлаб, уларнинг ўз устиларида янада кўпроқ ишлашига ва келажакда моҳир футболчи бўлиб етишишига туртки бўлади.

Россиядаги фаолиятинг омадли бўлсин, Элдор!



Рейтинг: +92   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика