

Овоз бериш якунларига кўра, Элдор Шомуродовнинг "Лечче"га урган голи "Рома"нинг январь ойидаги энг чиройли голи деб топилди.
Январь ойининг энг чиройли голи бўлиш учун Лоренцо Пеллегриннинг "Ювентус"га жаримадан урган голи, Тэмми Абрахамнинг "Лечче" дарвозасига урган "пушка"си ва Николо Заниолонинг "Эмполи" дарвозсига киритган голи ҳам "кураш олиб борганди".



