UZ

Сўнгги янгиликлар

11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  0 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  1 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  4 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  9 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0

Элдор Шомуродов Осиё кубоги гуруҳ босқичидаги рақиблар ҳақида гапирди Янгиликлар

Элдор Шомуродов Осиё кубоги гуруҳ босқичидаги рақиблар ҳақида гапирди

Кеча Осиё чемпионати финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу қуръадан кейин Осиё кубогида гуруҳ босқичидаги рақиблар аниқ бўлди - Австралия, Сурия ва Ҳиндистон. Ўзбекистон термаси сардори Элдор Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Гуруҳдаги рақибларимиз ҳақида гапирадиган бўлсам, илк навбатда Австралия термасини айтиб ўтишим мумкин. Бу терма жаҳон чемпионатида кўп бора иштирок этган ва Осиёнинг энг кучли термаларидан бири. Шунингдек, Сурия термаси Ўзбекистон билан кўп бора ўртоқлик ўйинларида майдонга тушган. Бизга яхши таниш бўлган жамоа. Ҳиндистон термаси ҳақида шундай дейишим мумкин, бу ерда ҳам футбол ривожланиб бормоқда. Шу сабабли уларнинг термаси ҳам ривожланиб бормоқда, деб бемалол айта оламан. 

Ўзбекистон термасининг илк вазифаси - максимал очко йиғиб, гуруҳдан чиқиш. Худо хоҳласа, ушбу вазифани бажарамиз, деган умиддаман. Ушбу Осиё кубогида ўтган Осиё кубогидагидан кўра яхшироқ натижа қайд этамиз, деган умиддаман", - деди Шомуродов.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика