UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  0 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  1 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 17:26"Истиқлол" — "Гол Гохар". Машарипов қайтди  3 17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  7 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  10 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0

Элдор Шомуродов касбини ўзгартиради Янгиликлар

Элдор Шомуродов касбини ўзгартиради

Хабарингиз бор, шу кунларда Наманган шаҳрида 2023 йилги Осиё кубоги саралаш босқичи "C" гуруҳ ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Эртага, 14 июнь куни гуруҳнинг сўнгги 3-тур беллашувлари ўтказилади. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Сречко Катанец бошчилигида Таиландга қарши охирги тур учрашувидан олдин расмий машғулот ўтказди. Машғулот ҳақидаги батафсил хабар ва галерея бироздан сўнг кўрасиз.

Ҳозир эса эътиборингизни бошқа томонга қаратамиз. Охирги 2 кун давомида "Пахтакор" стадионида ўтказилган Ўзбекистон ва Ироқ U-23 терма жамоалари баҳсидаги вазият трендга чиқди. Унда мухлислар томонидан отилган қаттиқ жисмли буюмлар чет эллик оператор ва ўзбекистонлик фотографни жароҳатлади.

ФОТО  Ўзбекистон – Ироқ баҳсида мухлислар томонидан отилган тош фотосуратчи ва операторни оғир аҳволга солиб қўйди

Бугун эса Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ўзини айнан фотографликда синаб кўрди. Балки, охирги кунларда трендга чиққан касб унга ёқиб қолар)) Хуллас, "Элдор фото"нинг иш жараёнидан айрим кадрларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Кўринг ва шунчаки кайфиятни кўтаринг)

Шомуродов ЎФА фотографи Ҳасан Пирмуҳаммедовдан фотоаппаратни сўраганида "HP photo" шошиб қолдилар. Бунақа машҳур шогирдлари йўқда) Энг машҳур шогирдлари мен... эдим :)


Фотографлар одатда ўз мухлисларига эга бўлиш учун йиллаб меҳнат қилишади. Элдор 30 сонияда мухлис йиға олди атрофига)


Табассумига қараганда унга ёқиб қолди расмга олиш)


- Давом эт, Элдор.


Ана опкелдинг, Элдор. Янги касбда биринчи каллани қўйганинг билан табриклайман) Бу 400талик обьектив, у билан ўзингни расмга ололмайсан)


Элдордек машҳур одам фотографликка ўтса нонимиз яримта бўлади деб турган жойимизда Достон Ҳамдамовга нима борикин-а :)))


Айтдим-у 30 сонияда мухлис тўплади ёнига деб. "Элдор фото" билан расмга тушишяпти.


Хуллас, терма жамоанинг бугунги машғулоти мана шундай ажойиб воқелик билан бошланди. Ўйлаймизки, юқоридаги расм ва изоҳларни жиддий қабул қилмайсиз. Шунчаки, кайфиятни кўтариш учун кўриб қўйинг. Саломат бўлинг!

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика