

"Жанубий Корея Осиёнинг энг кучли терма жамоаларидан бири ҳисобланади. Бизни сафардаги қийин ўйин кутиб турибди.
Бу рақибни жамоавий ўйин эвазига мағлуб этиш мумкин. Жанубий Кореянинг ҳужуми жуда хавфли, лекин ҳимояда муаммолари бор. Шу хатолардан унумли фойдаланиб қолишга ҳаракат қиламиз, - дейди Элдор Шомуродов ЎФФ матбуот хизматига.


