

"Биринчи йиғинда дам олганимиздан сўнг тикланишга урғу берилди ва жисмоний ҳолатни қайтаришга аҳамият қаратдик. Энди эса чемпионатдаги ўйинларга тайёрланган ҳолда, ўйиндаги ҳаракатларимизни машқ қиламиз", - дейди Элдор Шомуродов.
Қайд этиш керакки, Шомуродов иккинчи йиғинга жамоадан ажралган ҳолда етиб келди. Унга Абу Дабидаги йиғиндан сўнг бир неча кун дам берилди.
Эслатиб ўтамиз, "Ростов" Дохада Париматч Премьер Кубогида иштирок этади (1-9 февраль кунлари)


