UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  49 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  0 23:45ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони – Ироқ. Мундиалнинг яна бир йўлланмаси учун жанг бошланди  2 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  4 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   19 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  7 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  5 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  30

Элдор Сакаев: "Насаф"га қарши ўйин биз учун фойдали бўлди" Янгиликлар

Элдор Сакаев: "Насаф"га қарши ўйин биз учун фойдали бўлди"

Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб баҳси "Насаф" - "Оқ-тепа" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Элдор Сакаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Ўйлашимча, ўйин мухлисларга ёқди. Кескин курашлар бой учрашув бўлди. Биз имкон қадар уларга қаршилик кўрсатишга интилдик. "Насаф"дек жамоа билан ўйин биз учун катта тажриба бўлади. Бу баҳснинг бизга фойдали тарафлари кўп бўлди. "Насаф" жуда кучли жамоа. Менимча, улар биринчи даврани пешқадам сифатида якунлашади. Бугун имкон қадар ёшларга ўйнаш учун имконият бердик. Сабабики, улар бу каби юқори даражали рақибга қарши ўйнаб чиниқишсин, малакалари ошсин деб уларни майдонга туширдик. Ўйин олдидан футболчиларга асосийси ўзларига ишонч билан ўйнашларини таъкидладим. Шудай чиройли стадионда, мухлислар қаршисида ўзларини синаб кўришлари кераклигини ўқтирдим. Бу ўйин бизга катта дарс бўлади. Тимур Ҳакимов? Унинг кичик жароҳати борлиги сабаб ўйнатмадик. Шунингдек, Магдеев ва Рахимовда жароҳат мавжуд. Биринчи лигадаги бош мақсадимиз? Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш вазифамиз. Шу вазифадан келиб чиқиб бош мақсад сари одимлаймиз", - дея ўз фикрларини билдириб ўтди Элдор Сакаев.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика