UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40"Қайрат" дарвозабони Чемпионлар Лигасининг энг яхши уч футболчиси қаторига кирди  0 13:18Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Австралия билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  3 13:12Самвел Бабаян: "Барча жамоаларнинг моддий-техник базаси сезиларли даражада ўсди"  4 12:45Мбаппе ЕЧЛдаги омадсизликдан кейин "Реал"ни танқид қилди  2 12:20Ўзбекистонда 2025 йилнинг энг яхшилари аниқланди  1 12:15Элдор Шомуродов — 2025 йилнинг энг яхши футболчиси, Тимур Кападзе — энг яхши мураббий!  4 11:47Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти ва вице-президентлари қайта сайланди  0 11:20Расман: "Бухоро" ва "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал"га ўтди  2 10:42Футзал. Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Австралия билан ўйнайди  2 09:56Инсайд тасдиқланди: Сардор Раҳмонов — "Бунёдкор" футболчиси  1 09:41Гейнрихнинг ЦСКАдаги ягона голини урган учрашувни ёдга оламиз  6 09:00Sofascore. Азиз Ғаниев учрашувнинг энг яхшиси бўлди  2 08:35Бензема янги шартнома сабаб "Ал-Иттиҳод"да ўйнашни тўхтатди  2 08:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  82 07:45Бугун футбол. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Арманистон клуби билан ўйнайди  6

Элдор Сакаев: "Мағлубиятга мураббий жавоб беради" Янгиликлар

Элдор Сакаев: "Мағлубиятга мураббий жавоб беради"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги 4-туридан ўрин олган "Машъал" - "Янгиер" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Элдор Сакаев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.





Ўйин ҳақида

- Ютқазгандан кейин ўйинга тайёрланган режа иш бермаган ҳисобланади. Биринчи голни рақибга бўш худудлар учун имкон яратиб берганимиз учун ўтказиб юбордик. Иккинчи гол эса ҳимоядаги тартибсиз эвазига юзага келди. Камчиликларимиз бор экан, машғулотларда янада кўпроқ ишлаймиз. Бугунги ўйинга фақат ғалаба учун келгандик. Айтиб ўтганимдек, рақибга бўш худудларни яратиб берганимиз эвазига мағлуб бўлдик. Индивидуал хатолар кўп бўлди. Жамоа ютқаздими, натижага мураббий жавоб беради.

- Учрашувнинг дастлабки қисмида жароҳат олиб майдонни тарк этган легионер футболчи яқиндагина сафга қайтган экан. У жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлмагунча ўрнига бошқа футболчини туширган маъқул эмасмиди?


- У футболчи 22 кун давомида даволаниб сафга қайтган. Жароҳатидан тузалиб умумий гуруҳ машғулотларида ишлаётган эди. Биз уни ўйинга тайёр бўлгани учун майдонга туширдик. Футбол осон ўйин эмас, бу спорт турида кутилмаган холатлар ҳам бўлиши мумкин.

- Жамоангиздаги легионерларнинг ҳаракатларидан қанчалик қониқаяпсиз? Таркиб жиҳатдан келиб чиқиб жамоа олдига қандай вазифалар қўйилган?


- Таркибимизда легионер футболчилар бор. Баҳона эмаску лекин янги жамоани шакллантиришга маълум муддат вақт зарур бўлади. Ҳозир айтдик, бир легионеримиз 22 кун давомида даволанди. Бу чемпионат ўйинлари бошланган вақтда катта муддат ҳисобланади. Легионер футболчилар менталитетга ўзларини эркин ҳис қилишлари учун ҳам мослашишлари керак. Яна бир легионеримиз оилавий масалалар туфайли машғулотларни ўтказиб юборди. Инсонда турли даражада муаммолар бўлиб туради. Ишлашда давом этамиз.

- Учрашув давомида бош ҳакам томонидан огоҳлантирилдингиз. Демак, ҳакамлар қароридан норозимисиз?


- Ўша вазиятда мен ҳақ эдим. Буни кейинчалик ҳам ҳакамлар билан суҳбатда айтдим. Лекин мен томонимдан билдирилган фикрлар ҳакамлар манзилига эмасди. Футбол бу шахмат эмас. Бу спорт турида жароҳатлар ҳам учраб туради. Буни тушуниш ва ҳис қилиш керак.

Умуман айтганда Суперлига жамоаси билан бугун ёмон ўйнаганимиз йўқ, йигитлар майдонда ёмон ҳаракат қилишмади. Кубок учрашувлари бизга тажриба тўплашга имкон яратди. Энди бор эътиборни чемпионат ўйинларига қаратамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика