UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  1 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  1 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  10 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  2 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  3 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  2 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  8 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  8 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  67 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1

Элдор Каримов: "Про-лигада ўйнаш учун тажриба тўпладик" Янгиликлар

Элдор Каримов: "Про-лигада ўйнаш учун тажриба тўпладик"

“Зомин” мавсум якунларига кўра, Про-лигага йўлланма олди. Биринчи лиганинг 21-турида жамоа ўз майдонида "Чиғатой"ни қабул қилди ва 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдан сўнг "Зомин" клуби сардори Элдор Каримов билан суҳбатлашдик.

- Даставвал, Про-лигага йўлланма олганимиз билан барча жамоадошларим ва мухлисларимизни табриклайман, - дея гап бошлади Каримов. Бугун “Чиғатой” жамоаси анча мазмунли ўйин кўрсатди. Айниқса, иккинчи бўлимда рақиб ҳисобда ортда қолаётган бўлса-да, охирги дақиқаларгача курашди. Шу томонлари билан менда ижобий таассурот қолдирди. Айтиш керакки, бугун кўп вазиятларда бизнинг омадимиз келди.

- Про-лига йўлланмаси учун кечган кураш борасида фикрингиз?
- Биз мавсум бошидан буён шу мақсад сари ҳаракат қилдик. Албатта, бунга осонликча эришмадик. Хусусан, иккинчи даврага келиб қийинчиликларга дуч келдик. Ўтказилган икки учрашувда ютқазиб қўйдик. Лекин жамоавий ҳамжиҳатлик эвазига вазифани бажардик.

- Мавсум давомида қайси жамоаларга қарши баҳслар “Зомин” учун қийин кечди?
- Осон ўйинни ўзи бўлгани йўқ. Дейлик, ҳар бир рақиб етарлича қаршилик кўрсатди. “Навбаҳор-Фарм”, “Нефтгазмонтаж” ва “Жомбой” клубларига қарши баҳсларда ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда тўп йўллаб, ғалабани қўлга киритдик. Назаримда, “Зомин” учун мазкур ўйинлар қийин кечди.

- “Зомин” Про-лигада тўп тепишга тайёрми?
- Албатта, бунга тайёрмиз. Аввалги мавсумда ҳам Про-лигада иштирок этганмиз. Афсуски, ўз даражамизга ўйин кўрсата олмадик, кўп очколарни қўлдан чиқардик. Биринчи лигада ўйнаб, тажрибамизни оширдик ва Про-лигада муносиб иштирок этиш учун тайёрмиз. Тахминимча, таркибда ўзгаришлар бўлади. Мен Про-лигага олиб чиққан барча футболчиларни саклаб колишини истардим.

- Рақиблар дарвозасини 10 маротаба ишғол қилдингиз. Шундан 6 тасини пенальти орқали киритдингиз. Айтингчи, пенальти ижро этиш вақтида ҳаёжон кузатилмайдими?
- Албатта ҳаёжон кузатилади. Шундай ўйинлар бўлдики, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда уни ижро этиш  имконияти пайдо бўлди. Ўша вақтларда албатта менда ҳаёжон кузатилди.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика