UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45ЕЧЛ. Нимчорак финал тақвими маълум қилинди  0 23:15Озарбайжон. "Сумқайит" сўнгги дақиқадаги пенальти сабаб мағлуб бўлди  0 22:55"Навбаҳор" назорат ўйинида ғалабага эришди  1 22:35Эрон. Ўткир Юсупов жамоасидан йирик ғалаба  1 22:13"Бунёдкор" Туркияда "Арсенал"ни мағлуб қилди  1 21:50Саудия Арабистони. Легионерларнинг голлари "Ал Аҳли"га ишончли ғалаба тақдим қилди  1 21:25Гвардиола "Ливерпуль" билан ўйин олдидан: "Ҳатто 1:5 ҳисобида мағлуб бўлганимизда ҳам яхши ўйнаганмиз"  5 21:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Иттифоқ" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 20:55Аморим: "Муаммо кўп, ечим йўқ"  4 20:27Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Ростов"га мағлуб бўлди  2 20:05Расман: "Нефтчи"га қўйилган трансфер тақиқи бекор қилинди  8 19:49Бернарду Силва "Манчестер Сити"нинг "Реал"дан учралган мағлубияти сабабларини айтди  8 19:23"Манчестер Юнайтед" "Реал" ва "Барселона" футболчиларига қизиқмоқда  4 18:58"Барселона" Гринвуд учун курашга киришди  5 18:30Стоунз узоқ муддатга сафдан чиқди  16

Элдор Адҳамов “Қўқон-1912”га қарши ўйиндан кейин нималар деди? Янгиликлар

Элдор Адҳамов “Қўқон-1912”га қарши ўйиндан кейин нималар деди?

Суперлиганинг 20-турида “Андижон” сафарда “Қўқон-1912” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашувдан сўнг “бургутлар” посбони Элдор Адҳамов билан суҳбатлашдик.

- Ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик, - дея гап бошлади Адҳамов. Ғалаба қозонишга жуда яқин ҳам келгандик. Бироқ охирги дақиқага гол қўйиб юбориб, муҳим уч очкони қўлдан чиқардик. Албатта, ғалаба қозона олмаганимиз алам қилади. Чунки биз уч очкога жуда яқин келгандик.

Мазкур ўйинда ғалабани ушлаб қола олмаганимизга тўхталсам, барчаси Яратган Эгамдан. Шу куни бизга ғалаба қозониш насиб қилмаган экан. Бу ўйиндан катта тажриба тўпладик. Келгусида шундай ҳолатларда қай тариқа ҳаракат қилиш бўйича малакага эгамиз.

Суперлигада қолиш вазифасини уддасидан чиқа оламиз. Биз каби бошқа клубларда ҳам имконият бор. “Андижон” эса олдида турган ўйинларда ижобий натижа кўрсатган ҳолда, Суперлигада қолишни уддасидан чиқа оламиз. Шу орқали мухлисларни хурсанд қилиш истагидамиз.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика