UZ

Сўнгги янгиликлар

08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  0 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  3 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  4 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  9 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  52 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   48 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  29 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  101 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  673

Элбек Тўлқинов: “Чемпионлик охирги турларга қадар давом этади деб ўйлайман” Янгиликлар

Элбек Тўлқинов: “Чемпионлик охирги турларга қадар давом этади деб ўйлайман”

Футзал бўйича Олий лиганинг 6-тур учрашувлари якунланди.

Ортда қолган турда “Хуахин-Жиззах” 100 фоизлик натижа қайд этган ҳолда пешқадам бўлиб олди. Шу борада жамоа етакчи футболчиси Элбек Тўлқинов фикрларига қулоқ тутдик. 

“Ортда қолган 6-турдан жуда яхши таассуротлар қолди. Чунки биз ўтказган учта ўйинимизда ҳам муваффақиятга эришдик ва юз фоизлик натижа қайд этдик. Бунга осонликча эришганимизча йўқ. Ҳар бир рақибимиз жуда яхши ўйнади ва қаршиилик қилди. 

Мисол учун мен “Максам-Чирчиқ”да ўйнаган вақтимда ҳам кучлироқ жамоаларга бошқача кайфиятда ўйинга тайёрланардик. Бу эса натижасини берарди. 6-турда АГМК ва “Локомотив” жамоаларининг очко йўқотишини кутмагандим. Лекин бу ўйин ва унда ҳар нарса бўлиши мумкин. 

Чемпионлик учун кураш сўнгги турларга қадар давом этади деб ўйлайман. Жамоанинг мақсади ғолибликни қўлга киритиш ҳисобланади. Буни амалга ошириш учун очко йўқотмаслигимиз жуда муҳим”, - дея сўзини якунлади Тўлқинов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика