Эль-Ненни "Арсенал" билан шартномасини узайтирмоқчи

Alisher
18 мар 2021, 13:30
Мисрлик хавбек Муҳаммад Эль-Ненни Лондоннинг "Арсенал" клуби билан ҳамкорликни давом эттириш ҳақида гапирди.

"Мен шартномани узайтиришни хоҳлардим. Доим "Арсенал"га содиқ қоламан. Агар раҳбарият менга шартнома таклиф қилса, жоним билан унга имзо чекардим", - дейди 28 ёшли ярим ҳимоячи.

Эслатиб ўтамиз, Эль-Ненни Лондон клубига 2016 йилнинг қишида "Базель"дан ўтган. Унинг англияликлар билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 16та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal