

"Биз кучли жамоага қарши ўйнаймиз. "Реал" фаворит, бироқ биз уларга рақобатчилик қила оламиз. Бунинг устига, МЛСда мавсум айни авжида. Бу биз учун яхши.
Ҳозирги "Реал" сўнгги йиллардаги энг кучлиси. Сўнгги йилда улар эришган муваффақият, жамоанинг кучини яна бир бор кўрсатиб беради" - дейди Вилья.
МЛС терма жамоаси ҳамда "Реал" ўртасидаги баҳс 3 август куни Тошкент вақти билан 06:00да бошланади.



