UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  3 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  5 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  5 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  13 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  173 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  18 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  2

"Эль Классико"гача... Янгиликлар

"Эль Классико"гача...

"Реал Мадрид" — "Барселона" қарама-қаршилиги ўйин бошлангунга қадар ҳам давом этади.

"Реал Мадрид" — "Барселона"

Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль, Алаба, Милитао, Начо, Вальверде, Модрич, Кроос, Каземиро, Родриго, Винисиус Жуниор.

Барселона – тер Стеген, Араухо, Пике, Эрик Гарсия, Альба, Бускетс, де Йонг, Педри, Обамеянг, Дембеле, Ферран Торрес.


ЯНГИЛАШ


Хави эса "Реал"ни фаворит деб атади.

"Жамоамиз жуда яхши даврни ўтказаётганини кўрсатиш учун зўр имконият. Бу ўйинда биз индивидуалликни ва рақиб майдонида ҳам ўз ўйинимизни кўрсата олишимизни исботлашимиз керак.

Ўйинда фаворит "Реал". Улар ўз майдонида ўйнамоқда, шунингдек, чемпионатда пешқадам бўлиб туришибди", - дея фикр билдирди.

Мадридликлар устози Карло Анчелотти ўйин ҳақида фикр билдирди.

“Биз ғалаба қозона (Бенземасиз ҳам) оламиз. У 34 ёшдаги футболчи ва баъзида шундай жароҳатлар бўлиб туради. Бу ўта жиддий муаммо эмас ва у жуда тез соғаймоқда”, дейди Анчелотти.

Мезбонлар таркибида Бензема ва Менди, меҳмонлардан эса Бальде, Дест, Умтити, Серхи Роберто ва Фати учрашувни ўтказиб юбориши деярли аниқ.

Айни дамда "Реал" 66 очко билан турнир жадвалида пешқадам, "Барса" эса 51 очко тўплаган ҳолда 4-ўринда бормоқда.

"Барселона" "Реал"ни сўнгги бор 6 ўйин аввал — 2019 йилда мағлубиятга учратган.

"Реал Мадрид" сўнгги 5 ўйинда ғалаба қозонмоқда ва гол урмоқда. "Барселона" эса 11 ўйиндан бери ютқазмаяпти. Каталонияликлар охирги 19 баҳснинг 17 тасида рақиб дарвозасини ишғол қилмоқда.

Учрашувни Хуан Мартинес Мунуэра бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Мигель Мартинес Мунуэра, Диего Барберо Севилья ёрдам беради.

Эден Азар "Реал"да сўнгги 3 йил давомида "Эль Классико"да майдонга тушмаган.

Шу пайтгача Испаниянинг икки гранди 248 марта ўзаро тўқнаш келган. Улардан роппа-роса 100 тасида "Қироллик клуби", 96 ўйинда эса "кўк-анорранглилар" ғалаба қозонишган. 52 баҳсда эса тарози паллалари тенг келган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий учрашув соат 01:00 да старт олади. Учрашув матнли трансляциясини сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Реал Мадрид

Примера Дивизион . 29-тур

21/03/2022, 01:00

4
:
0
Тугади

Барселона

Пьер-Эмерик Обамеянг - 29', Рональд Араухо - 38', Ферран Торрес - 47', Пьер-Эмерик Обамеянг - 51'

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 60017 томошабин

Бош ҳакам: Juan Martinez

45'
90'
22'  Тони Кроос
46'  Тони Кроос (Эдуардо Камавинга)
46'  Даниэль Карвахаль (Мариано Диас)
63'  Лука Модрич
64'  Начо Фернандес (Лукас Васкес)
64'  Родриго (Марко Асенсио)
82'  Эдуардо Камавинга
88'  Лукас Васкес
26'  Френки де Йонг
29'  Пьер-Эмерик Обамеянг
29'  Усман Дембеле
31'  Серхио Бускетс
38'  Рональд Араухо
38'  Усман Дембеле
47'  Ферран Торрес
47'  Пьер-Эмерик Обамеянг
51'  Пьер-Эмерик Обамеянг
51'  Ферран Торрес
71'  Пьер-Эмерик Обамеянг (Мемфис Депай)
71'  Френки де Йонг (Гави)
74'  Жорди Альба
80'  Усман Дембеле (Адама Траоре)
86'  Педри (Нико Гонсалес)
86'  Жорди Альба (Даниэл Алвес)
88'  Нико Гонсалес

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика