ЕЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга даъвогарлар эълон қилинди

Sherzod Nurmatov
14 окт 2022, 19:18
УEФА Европа Лигаси гуруҳ босқичи 4-турининг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогар футболчилар номини эълон қилди.

- "Рояль Унион"га қарши ўйинда (3:3) хет-трик қилган "Брага" аъзоси Виктор Оливейра;

- "Цюрих" билан (5:0) дубль қайд этган ПСВ вакили Жоуи Верман;

- "Лацио" билан ўйинда (2:2) иккита гол урган "Штурм"дан Вильям Вик Бевинг;

- "Манчестер Юнайтед" билан ўйинда (0:1) 11 та сейв намойиш этган  "Омония" дарвозабони Фрэнсис Узохо.

4-турнинг энг яхши футболчиси УEФА сайтида овоз бериш орқали аниқланади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: uefa.com