UZ

Сўнгги янгиликлар

19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  0 18:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" (матнли трансляция)  0 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  13 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  13 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  8 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  5

Эктор Купер: "Мағлубиятдан хафа бўлишга ҳожат йўқ" Янгиликлар

Эктор Купер: "Мағлубиятдан хафа бўлишга ҳожат йўқ"

Осиё Кубоги доирасидаги Япония - Ўзбекистон (2:1) учрашувидан кейин матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманда дастлаб Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер иштирок этди.

- "Мағлубият доимо кишини хафа қилади. Лекин ўйин тенг курашлар остида ўтди. Мен йигитлардан хафа эмасман. Ушбу мағлубиятдан тегишли хулоса чиқарган ҳолда келгуси муҳим ўйинга тараддуд кўрамиз. Японияга қарши учрашувда футболчиларим ҳаракатларидан қониқиш хосил қилдим", - дея гап бошлади Эктор Купер.

- Нимчорак финалдаги рақиб Австралия ҳақида нима дея оласиз?

- Аввало бугунги ўйинни чуқур таҳлил қилиб, бундан хулоса чиқариш керак. Ўйимиздан хулоса чиқариб бўлгач эса рақиб ҳақида ўйлашни, уларни ўрганишни бошлаймиз. Бу учун вақт етарли. 

- Австралия сизларга нисбатан 2 кун кўпроқ ҳордиқ чиқаради. Бу тарафлама устунлик улар томонига оғиб кетмайдими?

- Тўғри, бу тарафлама уларда кичик устунлик мавжуд. Лекин бу бизга муаммо туғдирмаслиги керак. Мусобақа регламентидан келиб чиққан ҳолда бу вазиятга профессионал қарашимиз лозим. Биз ҳозир бу ҳақда ўйлаётганимиз йўқ.

- Азалдан катта мусобақаларда Япония, Жанубий Корея ва Австралияга доимо ютқазиб келганмиз. Нимчорак финал чиптаси чўнтакдалиги боис ҳам анча хотиржам ва ҳеч қандай босимсиз ўйнашимиз учун шароитлар етарли эди. Лекин натижа барибир ўзгармади. Нимага?

- Биз профессионалмиз. Бу мағлубият ҳеч қандай ваҳима эмас. Кучайишда давом этамиз. Биргина мағлубиятдан қўлни силташ ёки хафа бўлиш керак эмас. Бу шунчаки гуруҳ босқичининг охирги ўйини эди. Агарда плей-офф босқичида ютқазганимизда бошқа гап эди.

- Ўйинг тенг бўлди, деб айтдингиз. Унда мағлубиятнинг сабаби нимада?

- Яна қайтариб айтаман, мен жамоам ва футболчиларнинг ҳаракатларидан қониқдим. Шунчаки Япония хавфли вазиятлардан унумли фойдаланди. Учрашув сўнггида яхшигина имконият юзага келди, фақат буни голга айлантира олмадик.

- Бугунги ўйинда чап қанот жуда кучсиз ҳаракат қилди. Нега ушбу қанот футболчиларини алмаштирмадингиз?

- Мен жамоани чизиқларга ажратмайман. Мен ўйинга баҳо беришда жамоага қарайман. Футбол бу математика эмас. Баъзан энг кучли томонимиздан ҳужум қилиб ҳам рақиб ютиб кетиши мумкин.

- Австралия жисмонан кучли. Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи бўлимда толиқиб қолди. Бу жиҳат Австралия билан баҳсда панд бермайдими?

- Тўғри, улар жисмоний жиҳатдан кучли. Лекин биз ҳам шунга монанд тайёргарлик кўрамиз.

- Гуруҳ босқичидаги учта ўйинда уч хил таркиб майдонга тушди. Иккинчи баҳсда асосий таркибда 3 ўзгариш, бугун ўтган беллашувга нисбатан 5 ўзгариш амалга оширилмоқда. Барқарор ўйин чиқмаётганига бошланғич таркиб мунтазам ўзгараётгани ҳам сабаб бўлмоқдами? Чунки ҳар ўйиндаги ўзгаришлар, деярли барча чизиқлар бўйича алмаштиришлар нимадан далолат? Ёки ҳали ҳам асосий таркиб ўзагини белгилаб олмадингизми?

- Терма жамоада барчани бир хил кўраман. Бу клуб эмас, балки терма жамоа. Бу ерда барча кучлилар жамланишган. Тўғри, ўзгаришлар бўлиб туради. Жароҳат, карточка ва ҳоказолар туфайли ҳам баъзан ўзгаришларга қўл урилади. Терма жамоада турли клублар шарафини ҳимоя қиладиган футболчилар келишади. Бу ерда эса улар бир яхлит жамоа сифатида шаклланишади.

Рейтинг: +144   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика