UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  9 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  38 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  4 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  6 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  9 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  7 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  18 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  27 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  1 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  15 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  1

Эксперт таҳлили: Саудия Арабистони Янгиликлар

Эксперт таҳлили: Саудия Арабистони

Бугун 20:00да Россия - Саудия Арабистони ўйини билан навбатдаги жаҳон чемпионатига старт берилади.

12 йиллик танаффусдан кейин яна жаҳон чемпионатига чиққан Саудия Арабистони ўз тарихида бешинчи бор мундиалда иштирок этади. Аввалги тўртта иштирок орасида энг муваффақиятлиси 1994 йилги ЖЧ бўлганди. Ўшанда саудияликлар тарихда биринчи бор ва ҳозиргача ягона бўлиб турган натижа гуруҳдан чиққан эдилар.

Одатга кўра ОФК веб-сайти журналистлардан бирига мурожаат этиб Саудия Арабистони ҳақидаги баъзи маълумотларга эга бўлди. Атеф Наҳасс, саудиялик фубол журналисти - 1982, 1986, 1990 йиллардаги мундиални кўрган. 1994-2006 йиллар орасида Саудия термаси қатнашган ҳар тўрттала жаҳон чемпионатига ташриф буюрган.

- Саудия Арабистонини навбатдаги жаҳон чемпионатида нима кутмоқда?
- Шахсан мен кўп нарса кутаётганим йўқ. Чунки бизни жаҳон чемпионатига олиб чиққан мураббий Берт ван Марвейк кетиб қолди. Ҳозирги мураббий нималарга қодирлигини эса билмаймиз.

- Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиш учун нима қилиш керак?
- Аввало жамоавий руҳ кучли бўлиш керак. Тўп тепишни ҳамма билади, лекин кучли руҳият ҳаммада ҳам йўқ. Ўйинлар пайтида бутун Саудия Арабистони терма жамоани қўллаб туради. Футболчилар шуни ҳис қилишлари зарур.

- Қайси футболчи ҳамманинг диққат-марказида бўлади?
- Агар жароҳати бўлмаганида Наваф Ал Обидни айтган бўлардим. У саралаш босқичини жуда яхши ўтказди. Фаҳад Ал Муваллад ўзини кўрсатиши мумкин, лекин менинг тахминимча энг яхши футболчи бу Салим Ал Довсари бўлади.

- Қайси жаҳон чемпионати кўпроқ ёдингизда қолган?
- Албатта, 1994 йилги мундиал. Чунки бу биз учун илк жаҳон чемпионати бўлганди ва дастлабки уринишдаёқ гуруҳдан чиққанмиз.

- Ўтмишда ўйнаганлардан ким ҳозирги жамоага мос тушган бўларди деб ўйлайсиз?
- Шубҳасиз, Сайид Овайран. У буюк футболчи бўлган.

- Сизнингча, терма жамоанинг асосий таркиби қандай кўринишда бўлади?
- Хўш, дарвозада Ёсир Ал Мусайлим. Ҳимоя: Ёсир Ал Шаҳрани, Осама Хавсави, Омар Хавсави, Мансур Ал Харби. Ярим ҳимоя: Салим Ал Довсари, Абдуллоҳ Отайф, Салман Ал Фараж, Тайсир Ал Жассим, Яҳё Ал Шеҳри. Ҳужум: Фаҳад Ал Муваллад.

- Гуруҳ ўйинларида тахминингиз?
- Аслида башоратчи эмасман. Шунга қарамай тахмин қилиб кўраман. Россия билан 2:2, Уругвайга ютқазамиз 1:3, Мисрни эса ютамиз 2:1.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика