UZ

Сўнгги янгиликлар

12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  1 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  0 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   5 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  8 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  25 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  7 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  39

Эксперт-ҳакамлар комиссияси "Сурхон" - "Андижон" ўйини бўйича баёнот берди Янгиликлар

Эксперт-ҳакамлар комиссияси "Сурхон" - "Андижон" ўйини бўйича баёнот берди

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Андижон" учрашувида содир бўлган баҳсли вазиятлар бўйича баёнот берди.

"Ўзбекистон Cоcа cола Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Андижон" учрашуви якунланганидан сўнг, "Андижон" жамоаси томонидан баҳснинг сўнгги дақиқаларида меҳмонларнинг 99-рақамли ҳужумчисига кўрсатилган қизил карточка юзасидан ўйин қайдномасига расман эътироз киритган эди. Эксперт-ҳакамлар комиссияси (https://t.me/uzfhm/473) томонидан ушбу вазият кўриб чиқилди.

Унга кўра, учрашувнинг 90+9-дақиқасида тўп учун курашда рақибига қўполлик ишлатгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилган "Андижон" ҳужумчиси вазиятдан норози бўлиб, ҳакамни сўкиб ҳақорат қилади. Учрашув бош ҳаками шу заҳоти уни майдондан четлатган.

"Ҳакам бу вазиятда футболчини майдондан четлатиб тўғри қарор чиқарган" - дейилади Эксперт-ҳакамлар комиссияси баёнотида.

Бундан ташқари, Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан нафақат юқоридаги вазият, балки учрашувдаги бошқа эътиборга молик вазиятлар кўриб чиқилди.

Учрашувнинг 18-дақиқасида "Андижон"нинг 4-рақамли футболчиси мезбонларнинг 18-рақамли футболчисини дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бораётганида қоидага зид равишда тўхтатиб қолади. Учрашув бош ҳаками ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат деб хато қарор чиқаради. "Ҳакам бу вазиятда "Андижон"нинг 4-рақамли футболчисини сўнгги умид фоли учун майдондан четлатиши керак эди" - дейилади Эксперт-ҳакамлар комиссияси баёнотида.

Учрашувнинг 53-дақиқасида рўй берган вазиятда "Андижон" футболчиси тўпни йўқотиб қўйгач дарвозабон билан юзма-юз вазиятга чиқиб кетаётган "Сурхон" футболчисини қўполлик билан тўхтатиб қолди. Бу сўнгги умид фоли ҳисобланади. Шу туфайли, ҳакамнинг қарори тўғри бўлган.

Учрашувнинг 63-дақиқасида "Андижон" жамоаси сардори бурчакдан етказиб берилган узатмани боши билан дарвозага киритади. Вазиятни ўрганиб чиқган ВАР меҳмонларнинг 99-рақамли футболчиси зарба берилган вазиятда дарвозабонга ўйиндан ташқари ҳолатда туриб халал бергани ҳақида бош ҳакамга хабар беради. Видеотакрорни кўрган бош ҳакам голни бекор қилади. Аслида, бу вазиятда ВАР ҳакамлари техник хато туфайли чизиқлар рангини алмаштириб қўйишган. Меҳмонларнинг 99-рақамли ҳужумчиси ўйиндан ташқари ҳолатда эмасди. Натижада: "Ҳакам гол ўйиндан ташқари ҳолатда киритилди деб қарор чиқарган" - дейилади Эксперт-ҳакамлар комиссияси баёнотида.

Ўрни келганда айтиш керакки, трансляция сифатининг талаб даражасида эмаслиги бир неча ҳолатларда ВАР ҳакамларининг фаолиятлатига таъсир ўтказмай қолмади.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан учрашув бош ҳаками ҳаракатлари юзасидан чора кўрилиши учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитасига тақдимнома киритилганини маълум қиламиз" - дейилади ЎзФҲМ баёнотида.

Рейтинг: -24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика