

Нарзулла Сайдуллаевнинг маълумотига кўра, мураббий молиявий муаммолар туфайли клубдан кетган. "Нефтчи" 4 ойдан буён мураббийлар штаби ва ходимларга маош тўламаган. Бундан ташқари олдинги йиллардан бонус ва мукофот пуллари қолиб кетган экан. Ежуров ўз қарзларини сўраб расман мурожаат ҳам қилган.
Виталий Левченко мана шундай молиявий қийинчиликларга қарамай мавсумни 3 та ғалаба билан бошлади.




