UZ

Сўнгги янгиликлар

02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  0 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  7 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  1 00:55Расман: Гави жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  2 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  1 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  2 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  11 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  45 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  7 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  7

Эҳсони Панчшанбе “Навбаҳор”га ўтганидан сўнг нималар деди? Янгиликлар

Эҳсони Панчшанбе “Навбаҳор”га ўтганидан сўнг нималар деди?

Ўзбекистоннинг “Навбаҳор” клуби ўз таркибига Тожикистоннинг “Истиқлол” жамоаси ярим ҳимоячиси Эҳсони Панчшанбе қўшиб олди.

Ушбу трансфердан сўнг футболчи ўз инстаграм саҳифасида қўйидаги фикрлари билан пост қолдирди.

“Истиқлол” менинг юрагимда доимо қолади. “Истиқлол” дан ҳозирги кунга қадар кетиш менинг фаолиятимда энг катта ва энг оғир қарор бўлди. Мен ҳеч қачон “Истиқлол”дан кетмаган бўлар эдим, лекин чет мамлакатда тўп тепиш ва ўзимга бўлган ишончни янада ошириш менинг орзуим. Орзу сари интилишнинг ҳозир айни вақтидир.

“Истиқлол”га келганимда 17 ёш эдим. Жамоа билан бирга футболчи сифатида улғайдим ва майдонда боримни бердим. Сизларнинг қўллаб-қувватлашингиздан рухланиб имконсиз ишларни ҳам амалга оширишга ҳаракат қилдим. Фаолиятим давомида ёнимда бўлган барчага раҳмат айтаман. Жамоа мураббийларига,жамоадошларимга ва албатта мухлисларга ҳар бир дақиқа учун ташаккур айтаман. Айниқса, менинг орзуимни амалга оширишга ёрдам берган клуб президенти Шохрух Саидзодага алоҳида миннатдорлигимни изҳор қиламан", - деб ёзган Панчшанбе.

Маълумот учун, Эҳсони Панчшанбе 1999 йилда Тожикистонда туғилган. У ўз фаолияти давомида 2016 иккинчи ярмидан бир неча бор Тожикистон чемпиони бўлган. Шунингдек, мамлакат Суперкубоги ва Кубоги соҳиби ҳамда 2017 йилда ОФК Кубоги ярим финаличиси ҳисобланади. 2018 йилда Тожикистоннинг энг яхши ёш футболчиси. Тожикистон миллий терма жамоаси аъзоси. Футболчи “Навбаҳор” билан 2022йилнинг охирига қадар шартнома имзолаган.


Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика