UZ

Сўнгги янгиликлар

22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  5 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  26 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  4 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  28 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1

Эҳ, Вьетнам, Вьетнам... Янгиликлар

Эҳ, Вьетнам, Вьетнам...

Афсуски, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ саралаш баҳсларининг учинчи раундига йўл ола билмади.

Агар иккинчи босқичнинг охирги ўйинида Саудия Арабистони билан дуранг ўйнаганимизда ҳам ҳозир учинчи босқичда қатнашаётган бўлардик. Лекин ўтган ишга саловат деганларидек, афсус чеккандан фойда йўқ, вақтни эса ортга қайтариб бўлмайди.

Хабарингиз бор, 2 ва     7 сентябрь кунлари Осиё минтақасида ЖЧ-2022 саралаш босқичининг учинчи раунд дастлабки икки тур ўйинлари ўтказилди. Шу ўринда учинчи босқич 12та терма жамоани 6тадан икки гуруҳга бўлинган ҳолда ўтказилаётганини эслаб ўтиш жоиз. 

Ўйинлар стартида Телеграм каналимизга "Биз қолиб ЖЧ саралаш 3-босқичида қайси жамоанинг иштирок этиши алам қиляпти?" мазмунида сўровнома қўйгандик. Бугун натижаларни эълон қиламиз. 

Ўтган вақт давомида ушбу сўровномада 11 мингдан зиёд ўқувчи иштрок этиб, ўз вариантларини белгилашган. Учинчи босқичга қайси жамоанинг чиқиши кўпроқ алам қилди деб 8та жамоани келтирганмиз: БАА, Сурия, Ироқ, Ливан, Саудия Арабистони, Хитой, Уммон ва Вьетнам.

 


Сўровнома қатнашчиларининг кўпчилигига (31 фоиз)  Вьетнамнинг кейинги босқичга йўл олиши алам қилибди. 26 фоиз иштирокчи Ливан ҳамда 14 фоиз ўқувчи Саудия Арабистони вариантида тўхталган. 

Бизнинг гуруҳда Саудия Арабистони биринчи ўринни эгаллади. Шунингдек, БАА билан Сурия ҳам ўз гуруҳидан биринчи ўрин билан чиқди. Энг яхши натижа қайд этиб иккинчи ўрин билан чиққан жамоалар: Хитой, Уммон, Ироқ, Вьетнам ва Ливан. 

Биз мана шу бешта жамоадан бирининг ўрнида бўлишимиз мумкин эдит ва агар кейинги босқичга чиққанимизда ишонамизки, Уммон, Вьетнам, Ливан каби жамоаларга нисбатан яхшироқ натижа қайд этардик. Аммо на илож.

Рейтинг: -28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика