

Учрашувда Егор Кримец томонидан урилган гол Ўзбекистонга ғалаба келтирди. Шундай қилиб, ҳимоячи фаолиятида биринчи бор Ўзбекистон терма жамоаси таркибида тўп киритишга муваффақ бўлди.
Кримец кеча миллий терма жамоада ўзининг 18-учрашувини ўтказди. Ҳимоячи сариқ карточкалари иккитага етгани боис 1 сентябрь куни Сурия билан ўйинни ўтказиб юборади.



