Эффенберг Гвардиолани мактаб ўқитувчисига қиёслади

Tolibjon Qosimov
21 окт 2013
Ўтмишнинг машхур футболчиларидан бири Штефан Эффенберг "Бавария" - "Майнц" ўйинида Арьен Роббенга жарима тўпини тепишни Мюллерга қолдиришини буюрган Пеп Гвардиолани танқид қилди.
"80 минг мухлис қаршисида бундай ҳолга тушиб қолишни ҳеч ким истамайди. Тўп сизнинг қўлингизда ва сиз ўзингизга ишонган ҳолда зарба беришга тайёр турибсиз. Шу пайт бирдан мураббийингиз пайдо бўлиб қолади ва ҳудди мактаб ўқитувчисига ўхшаб, тўпни Мюллерга беришингизни талаб қилади. Бу исталган футболчи учун жуда алам қиладиган ва ёмон ҳолат. Мураббий бундай ишларини тушунтириб бериши керак. Мажбур бунга. Шунчаки "Мен бош мураббийман ва нима қилишни ўзим ҳал қиламан", деб қутиб қўяқолиши керакмас", деди Эффенберг.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: soccer.ru