Эдинсон Кавани: ЕЧЛда ўйнашни истайман, шу боис МЮга ўтмайман

Tolibjon Qosimov
20 мар 2014, 15:04
ПСЖ ва Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Эдинсон Кавани "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамади, деб хабар бермоқда "Daily Star".
"Қизил иблислар" футболчи учун 80 миллион фунт стерлинг беришга тайёр эдилар. МЮ футболчининг ўзига ҳафтасига 280 минг фунт маош бермоқчи эди.

Аммо Кавани Чемпионлар лигасида ўйнашни исташини айтиб таклифга рад жавобини берди. МЮ кейинги мавсум катта эҳтимол билан мусобақада иштирок эта олмайди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net