UZ

Сўнгги янгиликлар

22:09Ўзбекистон аёллар терма жамоаси футзалда Хитойдан устун келди  0 21:50"Милан"нинг қишки трансферлар ойнаси вақтидаги асосий мақсади ким бўлади?  0 21:30Тили сабабли Лапорта ишдан кетиши мумкин  1 21:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Уҳдуд" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 20:48"Барселона" футболчилари бойкот эълон қилишмоқчи?  5 20:35Акмал Мозговой Европа сари йўл олиши мумкин  8 20:23Гёкерешга Германиядан харидор бор  1 19:59"Зенит" Алиссонни сотиб олмоқчи  2 19:42Қарс икки қўлдан чиқади. Ҳакамлар қайтариладими?   9 19:32"Челси" январда тўрт нафар футболчиси билан хайрлашади  2 19:09ПСЖ Кварацхелияни қишдаёқ сотиб олмоқчи  1 18:53Рональд Араухо "Ювентус"га ўтмоқда  2 18:11Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" - "ФарДУ" баҳсида дарвозаларга 5 та гол киритилди  1 17:45Карим Бензема яна "Реал" қароргоҳида  2 17:09"Айнтрахт" "Ман Сити" учун Мармушнинг нархини белгилади  4

Эдгар Гесс: “Бухоро”да маҳоратли футболчилар кўп эмас” Янгиликлар

Эдгар Гесс: “Бухоро”да маҳоратли футболчилар кўп эмас”

Олий лиганинг 13-туридан ўрин олган “Локомотив” - “Бухоро” баҳсида майдон эгалари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ўйиндан сўнг “Бухоро” футбол клуби бош мураббийи Эдгар Гесс интервью берар экан, рақиб кучли ўйин кўрсатганини ва ўз жамоаси таркибида маҳоратли футболчилар камлигини айтиб ўтди.

-   Ўйин борасида ютқазганимизни тан оламан, - дея сўз бошлади Эдгар Яковлевич. - Биз бир қатор хатоларга йўл қўйдик ва бунинг оқибатида ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. “Локомотив” - кучли клуб, бу жамоа чемпионлик учун курашяпти. Рақиб сафида маҳоратли фтуболчилар етарлича топилади. Бизда эса бундай ўйинчилар кўп эмас. Футболда тажриба ва маҳорат катта роль ўйнайди. Бизга айнан шу нарсалар етишмаяпти. Бунинг устига рақиб икки бор пенальти тепиш имконига эга бўлди. Шогирдларимга шу ҳам салбий таъсир кўрсатди.

-   “Бухоро”нинг кетма-кет ғалабасиз серияси саккизтага етди. Бу нима билан боғлиқ?
-   Мана шу ўйинлардан тўрттасини кучли клубларга қарши ўтказдик. “Олмалиқ”, “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Локомотив”. Бу жамоаларга қарши тўп тепиш осон эмас ва уларни мағлубиятга учратиш қийин. Биз ғалаба қозона олмаяпмиз, лекин дуранг ўйнаяпмиз. Аммо жамоамизда маҳоратли ўйинчилар йўқлиги боис саккиз ўйиндан бери зафар қуча олмаяпмиз. Қўл остимда Равшан Асланов, Жамолиддин Убайдуллаев каби ўтган йил биринчи лигада ўйнаган футболчилар бор. Уларга ўзларини кўрсатиш учун ҳали вақт керак. Андрей Акопянцга ўхшаган тажрибали футболчилар ҳам бор, аммо улар ҳали ўз спорт формаларига кириб улгуришмади.

-   Сиз олиб борадиган машғулотлар қанчалик оғир эканини биламиз. “Бухоро”да тўп тепаётган баъзи футболчиларнинг айтишича, ўйинчиларга ҳаддан зиёд юкламалар бераётган экансиз?
-   Бу бўлмаган гап. Биз эрталаб соат саккизда машғулот ўтказамиз ёки бўлмаса кечки маҳал еттида шуғулланяпмиз. Бухоро иқлимида бу яхши пайт ҳисобланади ва бемалол ишласа бўлади.

-   Шундай иссиқда кунига икки маҳалдан машғулот ўтказишни нормал ҳолат деб ҳисоблайсизми?
-   Биз эрталаб одатда енгил машқларни бажарамиз. Футболчилар югуради, кўпинча “квадрат” ўйнашади. Асосий урғу эса кечки машғулотларга берилади. Мен шогирдларимни югурмаяпти дея олмайман. Биз “Локомотив”га қарши 90 дақиқа тенгма-тенг ўйнай олдик. Йўқса шогирдларим дастлабки 20 дақиқадан кейин толиқиб қолган бўлишарди.

-   Эдгар Яковлевич, бу томонлама сиз ҳақсиз. Лекин олий лига клубларида футболчи машғулотдан кейин тикланиши учун керакли витаминларни қабул қилмайди. Футболчилар машғулотдан нолишаётгани йўқ, балки витаминизация бўйича эътироз билдиришмоқда.
-   Витаминизация бизнинг клубда жойида. Бизда футболчиларни доим назорат қилиб борадиган шифокор ҳам, кардиограф ҳам бор. Биз ҳар ой футболчиларни тиббий текширувдан ўтказиб турамиз.

-   Биринчи давра якунига етди. Таркибда ўзгаришлар бўладими?
-   Ўзгаришлар бўлади, фақат бу ҳақда кейинроқ маълумот берамиз. Раҳбарият жамоамиз олдига саккизталикка киришни вазифа қилиб қўйган ва бунинг учун охиригача курашамиз.

Х.Холиқов ёзиб олди.  
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика