Эдгар Гесс: “Бу фожиали мағлубият эмас”

Narzulla Saydullayev
2 ноя 2014, 19:50
“Андижон” – “Бунёдкор” (0:2) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманинг иккинчи қисмида майдон эгалари бош мураббийи Эдгар Гесс қатнашди.
“Аввало биринчи лигага тушиб кетган бўлсак-да, стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлаганларга раҳмат дейман.

Биз мамлакатнинг энг кучли ва ёқимли анъаналарига эга бўлган клубига қарши ўйнадик ва мағлуб бўлдик. Бу фожиали мағлубият эмас. Энди вазиятни ўнглашни яна биринчи игадан бошлашимиз керак. Ишлаймиз, Андижон футболини тиклаймиз. Андижонда футбол бўлиши керак. Мен “Андижон”да маҳаллий ўйинчилар ўйнаши тарафдориман, - дейди Эдгар Гесс.


"Бунёдкор" матбуот хизмати

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia