Эдгар Гесс: "Андижон"нинг мақсади олий лигада қолиш"
09 фев 2015 18:25
Янгиликлар
Эдгар Гесс: "Андижон"нинг мақсади олий лигада қолиш"
"Андижон" клуби бош мураббийи Эдгар Гесс янги мавсумга тайёргарлик ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Барчаси режадагидек кетмоқда. Бунга қадар Андижонда иккита йиғин ўтказдик. Тошкентдаги йиғин орқали йигитларнинг жисмоний тайёргарлигини етарли даражага чиқармоқчимиз. Ўйинлар орқали янги футболчиларни синовдан ўтказамиз, бир қатор трансферлар амалга оширилади", - дейди Гесс.
"Мақсадимиз олий лигада қолиш. Сабаби клуб сўнгги йилларда элитада сўнгги поғоналарни эгаллаб келган. Шу боис яхши жамоа тузиб олий лиганинг муқим аъзосига айлантирмоқчимиз. Шундан кейин юқори вазифаларни ўз олдимизга мақсад қилиб қўя оламиз", - деб ўз фикрларини якунлади Эдгар Гесс.

championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар