

Кеча "Ливерпул" (4:1)га қарши ўйинда ярим ҳимоячи Илкай Гюндоган 11 метрлик нуқтадан гол ура олмади.
"Жамоада 11 метрлик нуқтадан гол уриш бўйича муаммолар бор. Шундай лаҳзалар бўладики, нуқтага ким келишидан қатъий назар хато қилмаслик керак. Балки кейинги пенальтини Эдерсонга ишонарман", - дейди испаниялик мутахассис.
Олдинроқ бразилиялик дарвозабон "шаҳарликлар" таркибидаги энг яхши "пенальтичи" эканлигини айтганди.



