Эден Азар: "Рамос - тарихдаги энг яхши ҳимоячилардан. Умид қиламанки, унда ҳали ҳаммаси олдинда"

Alisher
21 июн 2021, 12:00
"Реал" ва Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Эден Азар клубдан кетган ҳимоячи Серхио Рамос ҳақидаги фикрларини билдирди.

Испаниялик футболчи жамоада 2005 йилдан бери ўйнаётганди. У "Реал" таркибида 5 бор Испания чемпиони ва 4 бор Чемпионлар Лигаси ғолибига айланди.

"Рамос - ҳали ҳам етакчи. У футбол тарихидаги энг яхши ҳимоячилардандир.

Умид қиламанки, унда ҳали ҳаммаси олдинда", - дейди Азар.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: euro2020.ria.ru