Эден Азар АПЛнинг жорий мавсумдаги энг яхши ассистентига айланиб олди

23 апр 2019, 07:26
Футболчи кеча АПЛнинг 35-турида “Бёрнли”га (2:2) қарши баҳсда битта голли узатма берди.

Бу унинг жорий мавсумдаги 13-голли узатмаси бўлди. Натижада Азар 12 та голли пас берган Кристиан Эриксенни ортда қолдириб, етакчига айланиб олди. Қайд этиш жоиз, аввалги 3 та мавсумда Эден 12 тадан голли узатмани амалга оширганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Twitter