UZ

Сўнгги янгиликлар

15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  0 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  0 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  2 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  2 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  6 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  4 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  19 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  1 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  8 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  6 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0

Эдегорнинг "Манчестер Сити"га ўтгани борасидаги хабар ҳазил бўлиб чиқди Янгиликлар

Эдегорнинг "Манчестер Сити"га ўтгани борасидаги хабар ҳазил бўлиб чиқди

"Реал Сосьедад" ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор жамоадан кетмайди.

Бундан бироз аввал "Реал Сосьедад" матбуот хизмати жамоа хавбеки Мартин Эдегорнинг "Манчестер Сити"га ўтганини эълон қилган эди.

Гап шундаки, бугун Испанияда кулгу куни нишонланмоқда. Шу сабабдан, клуб матбуот хизмати бу хабар орқали мухлислар учун ҳазил қилгани маълум бўлди.

"Биз Мартинга 2019 йилнинг июлидан ҳозиргача бўлган профессионаллиги ва клубга бўлган содиқлиги учун миннатдорчилик билдирамиз. Унга келажакдаги шахсий ва профессионал фаолияти учун ҳамма яхши тилакларни билдириб ўтамиз", - деб ёзилган "Реал Сосьедад"нинг расмий сайтидаги хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Мартин Эдегор жорий мавсум Испания чемпионатида 16та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 5та ассист қайд этди. Эдегорнинг трансфер ҳуқуқи Мадриднинг "Реал" клубига тегишли.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика