Эдегор: "Реал"да бахтлиман, аммо кўрамиз нима бўлар экан"
Aslanov Jasurbek
10 авг 2015, 11:41
"Волеренга"га қарши ўртоқлик учрашувида (0:0) майдонга "Реал"нинг 16 ёшли ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор ҳозирча жамоада қолиши ёки қолмаслигини билмайди.
"Мавсумолди тайёргарлик якунланишини кутиш керак. "Реал"да бахтлиман. Тайёргарликларда кўп нарсани ўргандим. Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Янги мавсумда аниқ мақсадим ҳозирча йўқ, аммо ўйинимни кучайтирмоқчиман" - дейди Эдегор.