ЕЧЛда қандай ўзгаришлар бўлиши мумкин?

Mirjalol Normatov
25 апр 2019
Шу йилнинг июнь ойида Европа клублари Ассоциацияси аъзолари ЕЧЛнинг ўтказилиш формати ўзгариши борасида музокаралар ўтказишади.

Қайд этилишича, ушбу ўзгаришлар 2024 йилдан кучга киради.

Тақдим этилаётган лойиҳага кўра, ЕЧЛ ҳам энди чемпионатларга ўхшаш каби бўлади. Унда фақатгина бир турнир жадвали шакллантирилади. Шунингдек, унда бир неча дивизионлар мавжуд бўлади. Демак, жамоалар юқори дивизионга чиқиши ёки пастки дивизионга тушиб кетиши мумкин.

Ушбу дивизионларда қанча жамоалар иштирок этиши ҳозирча маълум эмас.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express