UZ

Сўнгги янгиликлар

23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  0 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  14 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  5 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  6 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  4 22:02Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди  19 22:01Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда "Насаф" дарвозасига иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  172 20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  3 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1 18:28Ван Нистелрой "Лестер" бош мураббийлигидан кетди  0 18:00Қаршидаги "Марказий" стадиони "Насаф" – "Пахтакор" тўқнашувига тайёр!  11 17:31ПСЖ "Лион"га ёрдам қўлини чўзди  2 17:05Юрак хасталиги ортда қолди: Бове майдонга қайтади!  0 16:37"Арсенал" янги трансфер бўйича "Валенсия" билан келишувга яқин  2

ЕЧЛ. Ярим финалда "Ювентус" - "Монако", "Реал" - "Атлетико" жамоалари баҳс олиб боради Янгиликлар

ЕЧЛ. Ярим финалда "Ювентус" - "Монако", "Реал" - "Атлетико" жамоалари баҳс олиб боради

Бугун ЕЧЛ ярим финал баҳсларига қуръа ташланди.

Қуръа жараёнида ҳеч қандай чекловлар бўлмайди, яъни исталган клубга исталган клуб рақиблик қилиши мумкин. Педро Пинто УЕФА матбуот котиби қуръа ташлаш маросимини очиб берди. 


Жараённи шу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин...


Хабарингиз бор, ярим финалга "Реал Мадрид", "Атлетико Мадрид", "Ювентус" ва "Монако" клублари йўл олган. Айни дамда Швецарияда бўлиб ўтаётган қуръа ташлаш жараёнида ушбу жамоаларнинг ярим финалгача босиб ўтган йўли ҳақида кичик ролик намойиш этилди. Саҳнага ушбу жамоаларнинг вакиллари таклиф этилмоқда.

"Атлетико Мадрид" вакили: "Биз сўнгги 4 йил ичида 3 маротаба ярим финал йўлланасини қўлга киритдик. Биз бундан мамнунмиз", дейди "Атлетико Мадрид" жамоаси вакили.

Людовик Жюли: "Ярим финалга етиб келишимизнинг ўзи катта натижа. Финалга чиқиш учун бор кучимизни сарфлаймиз", - дейди Людовик Жюли.

Павел Недвед: "Бу сафар ЕЧЛ мусобақасини қўлга киритмоқчимиз", - дейди Павел Недвед

Эмелио Бутрегино: "Биз мана шу босқичга еттинчи маротаба йўл олдик. Бу биз учун жуда ҳам улкан натижа. "Реал Мадрид" ҳар доим ўз олдига улкан натижаларни қўяди", - дейди Эмелио Бутрегино.


Саҳнага Ян Раш таклиф этилди. 


"Реал Мадрид" - "Атлетико Мадрид"

"Монако" - "Ювентус"


Демак, қуръа натижасига кўра ярим финалда юқоридаги жамоалар тўқнаш келишади. Ярим финал баҳсларини "Реал Мадрид" ва "Монако" ўз уйларида ўтказишади. 


Финалда "Монако" - "Ювентус" жуфтлиги ғолиби номинал мезбон номида майдонда ҳаракат қилса "Реал Мадрид" - "Атлетико Мадрид" жуфтлиги ғолиби расман меҳмон сифатида финалда баҳс олиб боради. 

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика