ЕЧЛ. Ярим финалда "Сити" - "Реал" тўқнашуви бўлади

Narzulla Saydullayev
15 апр 2016, 14:31
Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа чемпионлар лигаси ярим финалига қуръа ташланди.
Дастлабки ярим финал ўйинлари 26 ва 27 апрель кунлари, жавоб ўйинлари 3 ва 4 май кунлари бўлиб ўтади. Қуръа жараёнида "Интер" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Деян Станкович иштирок этди. 

Ярим финал жуфтликлари
26 апрель

«Манчестер Сити» - «Реал»

27 апрель
«Атлетико» - «Бавария»

Бугун, 28 май куни Милан шаҳридаги «Сан-Сиро» стадионида бўлиб ўтадиган финал учрашувида қайси жуфтлик ғолиби номинал мезбон бўлиши ҳам аниқланади. Қуръага кўра биринчи жуфтлик («Манчестер Сити» - «Реал») ғолиби финалда номинал мезбон бўлади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia