UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45"Тен Хаг куляптими?" Охара МЮ устозининг соврин ҳақидаги сўзларига эътироз билдирди  2 01:20МЮ бошқа клуб билан келишиб қўйган Фофанага қизиқиш билдиряпти  0 00:45Хосе Венансио Лопес: "Бугун янгича услубда ҳимояландик. Бугунги экспериментимиз биз учун фойдали бўлди"  0 00:42Молиявий қийинчиликка учраётган "Барселона" 12 августгача Уильямс учун 58 млн. евро тўламоқчи  5 00:11Акбар Усмонов: "Гватемаладан аламимиз бор. Сўнгги дақиқаларда эътиборни йўқотдик"  3 00:09РПЛ. "Рубин" янги мавсумни меҳмондаги ғалаба билан бошлади  1 23:54Гюндоган "Пахтакор"га қарши ўйнаши мумкин  5 23:35Тен Хаг МЮ ҳақида: "Гвардиолани ҳисобга олмаганда, биз икки мавсум давомида Англияда қолганлардан кўпроқ соврин ютдик"  2 22:55Хосе Венансио Лопес: "Агар бу расмий ўйин бўлганида бундай таваккалга қўл урмаган бўлардик"  1 22:19Акбар Усмонов: "Сўнгги ЖЧдан бери Гватемала биз учун принципиал рақиб"  1 21:28Бензема "Олтин тўп" ҳақида: "Совринга Винисиус муносиб"  7 21:20Mirabror Usmanov Cup-2024. Драматик кечган баҳсда Ўзбекистон футзал терма жамоаси Гватемалани 5:4 ҳисобида мағлуб этди  7 21:00Эдерсон кетса "Манчестер Сити" дарвозасини ким қўриқлайди?  1 20:31Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ ўрин олган гуруҳ: ўйинлар, таркиблар, натижалар  9 20:17"Астон Вилла" 50 млн. фунтга Онанани сотиб олди  1

ЕЧЛ. "Интер" сафарда "Шериф"ни енгди ва иккинчи ўринга кўтарилди Янгиликлар

ЕЧЛ. "Интер" сафарда "Шериф"ни енгди ва иккинчи ўринга кўтарилди

ЕЧЛ 4-туридан ўрин олган "Шериф" - "Интер" учрашуви бўлиб ўтди.

"Шериф" – "Интер" 1:3
"Шериф" ўйингоҳи

Голлар: 0:1 – 54 Брозович, 0:2 – 66 Шкриньяр, 0:3 – 82 Санчес, 1:3 – 90 Траоре.

"Шериф" – Атанасиадис, Фернандо, Арболеда, Дуланто, Кристиано, Коловос (Бруно, 73), Тилль, Аддо (Раделич, 62), Траоре, Кастаньеда, Яхшибоев (Джульен, 82).

"Интер" – Ханданович, Дармиан (Думфрис, 46), де Врей (Раноккия, 85), Шкриньяр, Бастони, Димарко (Перишич, 64), Видаль, Брозович, Барелла, Джеко (Корреа, 81), Мартинес (Санчес, 82).

Огоҳлантиришлар: Аддо (35), Дармиан (43), Кристиано (51), Коловос (61), Фернандо (63), Шкриньяр (67).


Шериф

Адама Траоре - 90'

Лига Чемпионов - группа D . 4-тур

04/11/2021, 00:00

3
:
1
Тугади

Интер М

Марсело Брозович - 54', Милан Шкриньяр - 66', Алексис Санчес - 82'

Стадион: Sheriff Stadium, 5930 томошабин

Бош ҳакам: Felix Zwayer

45'
90'
35'  Эдмунд Аддо
51'  Криштиану
61'  Димитрис Коловос
61'  Эдмунд Аддо (Степан Раделич)
63'  Фернандо Костанца
73'  Димитрис Коловос (Бруно Фелипе)
81'  Жасур Яхшибоев (Кестон Джульен)
90'  Адама Траоре
90'  Себастьян Тилль
43'  Маттео Дармиан
46'  Маттео Дармиан (Дензел Дюмфрис)
54'  Марсело Брозович
54'  Артуро Видаль
64'  Федерико Димарко (Иван Перишич)
66'  Милан Шкриньяр
67'  Милан Шкриньяр
81'  Эдин Джеко (Хоакин Корреа)
81'  Лаутаро Мартинес (Алексис Санчес)
82'  Алексис Санчес
85'  Стефан де Врей (Андреа Раноккья)


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатишингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ


Шу паллада ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди ва "Интер" сафарда зафар қучиб, гуруҳда иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

Мезбонлар гарчи мағлуб бўлган бўлсаларда, имкониятлари даражасида ҳаракат қилишди ва гол уларни охиригача курашганининг исботи десак, муболаға бўлмас. 

90+2-дақиқа. ГООООООЛ! Себастьян Тилнинг узатмасидан кейин Траоре фарқни қисқартирди. 

90+1-дақиқа. "Шериф" стандарт вазиятга бўлди.  

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.  

88-дақиқа. Николо Барелла имкониятга эга бўлди, лекин унинг зарбасига аниқлик етишмади.   

85-дақиқа. Ўзгариш! Стефан де Врей ўрнига Андреа Раноккья ўйинга қўшилди.  

Бу вазиятда ҳимоячи Густаво Дулантонинг қўпол хатога йўл қўйгани ҳам муҳим роль ўйнади. 

82-дақиқа. ГОООООООЛ! Майдонга тушганига бир дақиқа ҳам бўлмаган Алексис Санчес ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.   

82-дақиқа. Ўзгариш! Алексис Санчес эса Лаутаро Мартинесни алиштирди.

81-дақиқа. Ўзгариш! Эдин Жеконинг ўрнига Хоакин Корреа майдонга тушди. 

79-дақиқа. "Шериф"нинг ҳужуми пасдаги хато сабаб узилиб қолди.  

76-дақиқа. "Интер" футболчилари тўпни ўз назоратларида ушлаб туришибди. 

73-дақиқа. Ўзгариш! Димитрис Коловос ўрнига Бруно туширилди.  

71-дақиқа. Айни дақиқага келиб, зарбалар бўйича кўрсаткич 4-17 меҳмонлар фойдасига. 

68-дақиқа. Огоҳлантириш! Ҳозиргина гол урган Милан энди карточка ишлаб олди.  

65-дақиқа. ГОООООЛ! Милан Шкриньяр орадаги фарқни иккитага оширди. Дарвозабон икки бор тўпни қайтарди, лекин унга ёрдам берадиган футболчи барибир топилмади.  

64-дақиқа. "Шериф" футболчилари қаторасига икки марта негадир узатманинг ўрнига бир ўзим олдинга ўтиб кетаман деб ҳаракат қилди. 

63-дақиқа. Огоҳлантириш! Димитрис Коловос ҳакам билан тортишгани учун сариқ карточка ишлаб олмоқда.  

62-дақиқа. Ўзгариш! Эдмунд Аддо ўрнига Стефан Раделич майдонга туширилди.  

60-дақиқа. Мезбонлар амаллаб тўпни рақиб жарима майдончасигача олиб боришди, бунда Яхшибоев ҳам фаол иштирок этди, кейин Себастьян Тиль зарба йўллади, бироқ жуда ноаниқ.   

58-дақиқа. Мезбонлар тезкор ҳужум уюштиришди ва Кастаньеда зарба йўллади, аммо Самир Ханданович осонлик билан тўпни эгаллаб олди.  

56-дақиқа. "Шериф"нинг ҳужуми бошланмай якунига етди. 


54-дақиқа. ГОООООООЛ! Марсело Брозович жуда чиройли тарзда ҳисобни очмоқда. Ярим ҳимоячи рақибнинг икки футболчисини осонлик билан йўлидан олиб ташлади ва кейин унданда чиройли зарба билан тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди.    

53-дақиқаАввалига мезбонлар тўпни жарима майдонидан узоқлаштиришди, кейин Хандановичга босим ва посбон тўпни майдон ташқарисига йўллади. 

51-дақиқа. Огоҳлантириш! Крис Сильва қанотда Думфрисни қўпол тарзда кутиб олгани учун сариқ карточка кўрсатилди. 

50-дақиқа. Брозович "Шериф" қарши ҳужумга чиқиб кетишига йўл қўймади. 

49-дақиқа. Сариқ карточкаси бор бўлган Аддо Мартинесга нисбатан қўполлик ишлатди.  

48-дақиқа. Димарконинг ҳаводан узатган тўпини Атанасиадис ушлаб олди. 

47-дақиқа. "Интер" бурчак зарбасидан бу сафар ҳам наф чиқара олмади. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! Уни Жасур Яхшибоев бошлаб берди. Ҳамюртимизга омад тилаймиз.

Ўзгариш! Сариқ карточкаси бор Маттео Дармиан танаффусдан қайтмади, унинг ўрнига Дензель Думфрис ўйинга қўшилди. 

Танаффусдан сўнг, хавфли вазиятлар ва муҳими голларга бой ўйин бўлади деб умид қилиб қоламиз.

45-дақиқа. "Интер"нинг устунлиги остида ўтган биринчи бўлим якунланди. Ҳакам умуман вақт қўшиб бермасликка қарор қилди. Тўп билан муомалада бўлиш борасида меҳмонлар катта устунликка эга, аммо буни гол(лар)га айлантиришнинг иложи бўлмаяпти.   

44-дақиқа. Стандартдан сўнг иш зарбагача етиб бормади, аксинча, "Интер" қарши ҳужумга қочиб кетиши мумкин эди. Аддо тинчгина тўпни майдондан чиқариб юборди.  

43-дақиқа. Огоҳлантириш! Криштианони йиқитгани учун Маттео Дармиан огоҳлантирилди. Қулай нуқтадан жарима зарбаси.   

42-дақиқа. Яхшибоев ҳимоячи билан курашда йиқилиб тушди, лекин ҳакам жим.  


41-дақиқа. Меҳмонлар босими тобора кучайиб бормоқда.  

38-дақиқа. "Интер" чапдан жарима майдонига ёриб кирмоқчи бўлди, ҳимоячи тўпни қайтариб юборди.  

36-дақиқа. Димарко зарбани амалга оширди, бироқ тўп жонли девордагиларга тегди.  

35-дақиқа. Огоҳлантириш! Лаутаро Мартинесга нисбатан анча қўпол ташлангани учун Аддога сариқ карточка кўрсатилди.   

34-дақиқа. Хавфли вазият! Жеко ўта қулай вазиятдан гол уришига Атанасиадис йўл қўймади.  

32-дақиқа. Параллель ўйинларда голлар бўлмоқда, бизда эса деярли бир хил картина. "Интер" тўп билан, лекин рақиб ҳимоясини бузиб ўта олмаяпти, мезбонлар эса сабр билан имкониятларини кутишмоқда.  

29-дақиқа. Дарвоза тўрига тўп қолиб, футболчилар кириб кетмоқда. Кетма-кет зарбалар, аммо ҳисоб ҳамон очилмади.  

28-дақиқа. Дармиан бурчак зарбаси ишлади. Димарконинг узатмасидан кейин Лаутаро Мартинес икки марта зарба берди, ҳар икки сафар тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди.   

27-дақиқа. "Интер" тўп билан лекин, жарима майдонига яқинлашиш анча мушкул бўлмоқда.  

Тўп назорати фоиз ҳисобида кўрсаткич 40 - 60 меҳмонлар фойдасига.  

25-дақиқа. "Интер" тўп билан, аммо ҳозирча рақиб ҳимоясини ёриб ўтишни уддалай олмаяпти.  

24-дақиқа. Себастьян Тиль тўпни олдириб қўйиб, ҳимоячиларни мушкул ахволда қолдираётганди, ҳакам қоида бузилди деб топди. 

23-дақиқа. Дармиан тўпни рақибга тегиб, майдонни тарк этишини истаганди, лекин ниятига етолмади.  

Костанца марказга яқин ҳудудда Жекони тўп билан олдинга ўтказмади. 

21-дақиқа. "Шериф" нафасни ростлаб олиш учун ҳам тўпни ўз назоратида ушлаб туришга уринмоқда.  

20-дақиқа. Эдин Жеко бу сафар жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади, ноаниқ.  

18-дақиқа. "Интер" бурчак зарбасини амалга оширди. Димарконинг узатмасидан кейин Жеко қандай қилиб тўпни олдидаги дарвозага тўғри йўллай олмади, айтиш мушкул. 

16-дақиқа. Димитрис Коловос қоидани бузди, хакам жарима зарбаси белгилади.  

15-дақиқа. "Шериф" ҳимоядан чиқишда муаммоларга дуч келди.  

14-дақиқа. "Интер" тўпни назорат қилмоқда.  

12-дақиқа. Сал қолса Густаво Дуланто сирпаниб кетиши оқибатида тўпни олдириб қўйиши мумкин эди, лекин тўп меҳмонлар вакилидан майдонни тарк этди.  

10-дақиқа. "Шериф" имкон туғилди дегунча, хотиржамлик билан ҳужумга ҳам ўтмоқда. 

8-дақиқа. Хавфли вазият юзага келиши мумкин эди, лекин жарима марказидагилар зарба бера олишмади. 

7-дақиқа. "Интер" ўнгдан ҳужум уюштирмоқчи эди, аммо Димарко ниятига ета олмади.  

6-дақиқа. Траоре узоқ масофадан зарба беришга қарор қилди, анча ноаниқ.  

5-дақиқа. Жасурбек Яхшибоев чап қанотдан узатилган тўпни дарвозага тўғрилаб юбормоқчи эди, ҳимоячи бунга имкон бермади. Бурчак зарбаси. 

Узатмадан кейин тўп дарвозабоннинг қўлига бориб тушди. 

4-дақиқа. Ҳакам қоидани мезбонлар бузди деб топди. Бу қарор табиийки, трибунадаги мухлисларнинг аксариятига ёқмади.  

2-дақиқа. Марказда "Интер" футболчиси қоидани бузди. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди! 

ЕЧЛ мадҳияси янграб ўтди. Сардорлар ва бош ҳакам расмий ишларни ҳал қилишмоқда. 

Жамоалар майдонга тушиб келишди. 


"Шериф"– "Интер"
"Шериф" ўйингоҳи

"Шериф" – Атанасиадис, Фернандо, Арболеда, Дуланто, Кристиано, Коловос, Тилль, Аддо, Траоре, Кастаньеда, Жасурбек Яхшибоев.

"Интер" – Ханданович, Дармиан, де Врей, Шкриньяр, Бастони, Димарко, Видаль, Брозович, Барелла, Джеко, Мартинес.

Шериф

Адама Траоре - 90'

Лига Чемпионов - группа D . 4-тур

04/11/2021, 00:00

3
:
1
Тугади

Интер М

Марсело Брозович - 54', Милан Шкриньяр - 66', Алексис Санчес - 82'

Стадион: Sheriff Stadium, 5930 томошабин

Бош ҳакам: Felix Zwayer

45'
90'
35'  Эдмунд Аддо
51'  Криштиану
61'  Димитрис Коловос
61'  Эдмунд Аддо (Степан Раделич)
63'  Фернандо Костанца
73'  Димитрис Коловос (Бруно Фелипе)
81'  Жасур Яхшибоев (Кестон Джульен)
90'  Адама Траоре
90'  Себастьян Тилль
43'  Маттео Дармиан
46'  Маттео Дармиан (Дензел Дюмфрис)
54'  Марсело Брозович
54'  Артуро Видаль
64'  Федерико Димарко (Иван Перишич)
66'  Милан Шкриньяр
67'  Милан Шкриньяр
81'  Эдин Джеко (Хоакин Корреа)
81'  Лаутаро Мартинес (Алексис Санчес)
82'  Алексис Санчес
85'  Стефан де Врей (Андреа Раноккья)


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика