ЕЧЛ саралаши. Азиз Ибрагимов жамоаси Қозоғистон клуби тўсиғидан ўта олмади

Narzulla Saydullayev
18 июл 2017, 21:01
Бугун Европа чемпионлар лигаси 2-саралаш босқичи доирасидаги жавоб баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Латвиянинг "Спартак" клуби бу босқичда Қозоғистоннинг "Астана" клубига қарши кураш олиб борди. Бир ҳафта олдин Латвияда бўлиб ўтган учрашувда Қозоғистон чемпиони 1:0 ҳисобида зафар қучганди. Бугунги жавоб баҳсида 1:1 ҳисоби қайд этилди ва "Астана" кейинги босқичга чиқди. Азиз Ибрагимов "Спартак" сафида тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.


"Астана" (Қозоғистон) - "Спартак Юрмала" (Латвия) 1:1
Голлар
: Патрик Твумаси 59 - Эдгар Варданянс 72
Биринчи ўйин: 1:0

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia