UZ

Сўнгги янгиликлар

21:09Рўзиқул Бердиев: "100 та ўйин эсдан чиқиши мумкин, аммо бу учрашув хотирада қолади"  0 20:25Ўзбекистон Суперкубоги. Жамоалар қайси рангдаги либосларда майдонга тушади?  8 20:02Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичини қайси ҳудудда ўтказади?  4 20:00Про лига. "Машъал" "Олимпик-MobiUz" билан баҳс юритмоқда, қолган ўйинлар якунланди  5 19:31"Футбол олами". Дурангларга бой ўтган 9-тур ҳақида барчаси  1 19:09Саулга 3 та клубдан таклиф бор  2 18:43Элит Осиё Чемпионлар Лигасининг барча иштирокчилари билан танишинг  26 18:17"Боруссия Д" вингерини сотишга рози   0 17:48Латвиялик посбон, Олимпиадага чиққан футболчи, чет эллик мураббий ва македониялик тўпурар. Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари   0 16:50Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 16:41Винисиус: "Анчелотти позициямни ўзгартиришга мени ишонтирди"  3 15:53"Ал Ҳилол" ва "Ювентус"дан 2 нафардан. Сербиянинг Евро-2024 учун якуний рўйхати маълум  5 15:29Расман: Куртуа Евро-2024 учун рўйхатга киритилмади. Де Брюйне, Лукаку, Доку ва бошқалар бор  7 15:00Диққат танлов. KELME брендидан футбол тўпини ютиб олинг!   3 14:49"Сўғдиёна"дан 3 ўйинчи, 6та легионер. Суперлига 9-тур рамзий терма жамоаси  4

Мадридда чиройли голлар шоуси. "Реал" ва "Манчестер Сити" бир-бирига 3тадан гол урди Янгиликлар

Мадридда чиройли голлар шоуси. "Реал" ва "Манчестер Сити" бир-бирига 3тадан гол урди

Бугун Европа Чемпионлар лигасида 1/4 финалидан ўрин олган иккита ўйин бўлиб ўтди.

Мадридда "Реал" жамоаси "Манчестер Сити"ни қабул қилди. Даҳшатли тарзда ўтган учрашувда 3:3 ҳисобидаги жанговар дуранг натижа қайд этилди. Барчаси "Этихат стэдиум"да ҳал бўлади.

Реал Мадрид

Рубен Диаш - 12', Родриго - 14', Федерико Вальверде - 79'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Quarter Finals-тур

10/04/2024, 00:00

3
:
3
Тугади

Манчестер Сити

Бернарду Силва - 2', Фил Фоден - 66', Йошко Гвардиол - 71'

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 76680 томошабин

Бош ҳакам: Francois Letexier

45'
90'
1'  Орельен Тчуамени
12'  Рубен Диаш
14'  Родриго
14'  Винисиус Жуниор
71'  Родриго (Браим Диас)
71'  Тони Кроос (Лука Модрич)
79'  Федерико Вальверде
79'  Винисиус Жуниор
81'  Даниэль Карвахаль
86'  Винисиус Жуниор (Хоселу)
2'  Бернарду Силва
37'  Мануэль Аканджи
66'  Фил Фоден
66'  Джон Стоунз
71'  Йошко Гвардиол
71'  Джек Грилиш
87'  Фил Фоден (Хулиан Альварес)
88'  Бернарду Силва

ЕЧЛ

1/4 финал, 09.04.2024

"Сантьяго Бернабеу", Мадрид

"Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:3

Голлар: Р.Диаш (автогол) 12, Родриго (В.Жуниор) 14, Ф.Вальверде (В.Жуниор) 79 - Б.Силва 2, Ф.Фоден (Ж.Стоунз) 66, Й.Гвардиол (Ж.Грилиш) 71

Бош ҳакам: Франкоис Летексер

"Реал Мадрид": Лунин, Карвахаль, Рюдигер, Тчуамени, Менди, Вальверде, Кроос (Лука Модрич, 72), Камавинга, Беллингем, Винисиус Жуниор (Хоселу, 86), Родриго (Браим Диас, 71).

"Манчестер Сити": Ортега, Аканджи, Стоунз, Рубен Диаш, Гвардиол, Ковачич, Грилиш, Бернарду Силва, Родри, Фоден (Хулиан Альварес, 87), Холанд.

Огоҳлантиришлар: О.Тчуамени 1, Д.Карвахаль 81 - М.Аканджи 37, Б.Силва 88

ЯНГИЛАШ

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Ўйин якунланди. Супер беллашув учун ҳар иккала жамоага ҳам раҳмат.

Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

90 - Карвахалнинг чап оёқдаги зарбаси ноаниқ кетди.

88 - Браим Диасни тўхтатиб қолгани учун Бернардуга сариқ карточка кўрсатилди.

87 - Кичик жароҳат олган Фоден ўрнига Хулиан Альварес туширилди.

86 - Винисиус ўрнига Хоселу тушди.

81 - Ҳакамга кескин эътироз учун дани карвахаль огоҳлантирилди.

79 - ГОООООЛЛЛ! Винидан навбатдаги ассист ва Феде Вальвердедан супергол! Бугун чиройли голлар кўрадиган кунимиз экан - 3:3. Тўп Феденинг оёғига тушса дарвозабонларга ҳавас қилиб бўлмайди.

Бугун "Ман Сити" уччала голини ҳам жарима майдончаси ташқарисидан киритди.

71 - ГОООООЛЛЛ! "Ман Сити" футболчиларидан яна бир фантастик гол. Йошко Гвардиол Гвардиолани ҳурсанд қиладиган голни урмоқда. Меҳмонлар 5 дақиқа ичида мағлубиятни ғалабага айлантиришмоқда. Энди ҳужумлар қилиш ва гол уриш навбати "Реал"гами?

66 - ГОООООЛЛЛ! Даҳшатли формада бўлиб турган ва АПЛни ёндираётган Фил Фодендан супергол! Баракалла! Бизга интригали ўйин керак. Стоунздан ассист. Фоден бугунги кунни безаб берадиган гол урди - 2:2.

64 - Эрлинг Холанд кетма-кет икки эпизодда Винидан тўпни олиб қўйди) Бунақасиниям кўрдик бугун мана.

62 - Феде Вальверденинг зарбаси қўшни ҳовлига кетиб қолди.


Икки ажойиб мураббий.


60 - Зарбааа, Бернардунинг навбатдаги кутилмаган ва аниқ зарбасини Лунин қийинчилик билан қайтариб юборди.

59 - Фоденнинг зарбаси тўғри Луниннинг қўлларига борди.

57 - Камавинга тўпни Бернардунинг кичкинагина оёқлари орасидан олиб ўтди)

56 - Зарбааа, Родригонинг пасидан кейин Вини зарба позициясига чиқиб борди ва кучли, аммо сал ноаниқ зарба берди.

55 - Грилишнинг жаримадан узатган тўпига Родри бош билан зарба берди, бироз ноаниқ.

53 - Зарбааа, Родрининг қўпол хатосидан кейин Жуд Беллингем қулай позицияга чиқиб борди ва салгина ноаниқ зарба берди.

50 - Вини Грилишни йиқитди. Сити жарима зарбасини ижро этади.

49 - Грилишнинг кучли зарбаси анча ноаниқ кетди.

2-бўлимга старт берилди. Яна камида 45 дақиқа футболдан завқ оламиз.


"Реал" мухлислари томонидан ўйиндан олдидан тайёрланган перформанс.


Дастлабки 45 дақиқалик якунланди. Бироз тин оламиз, чой, кофе дегандек ичиб оламиз, меваларни паққос туширамиз ва иккинчи бўлимда қайтамиз.

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

42 - Зарбаа, мезбонлар бу сафар ҳам қарши ҳужумини зарба билан тугатмоқда. Винининг уринишидан кейин Ортега тўпни ушлаб олди.

39 - Фоденнинг зарбаси ноаниқ кетди.

37 - Сариқ, Винисиусни йиқитгани учун Аканджи огоҳлантирилди.

33 - Зарбааа, Винисиуснинг пасидан кейин Родриго жуда кучли зарба берди, бироз ноаниқ кетди. "Реал"рнинг деярли ҳар бир қарши ҳужуми жуда хавфли тус олмоқда.

31 - Зарба, Карвахалнинг пасидан кейин Родригонинг зарбасини Ортега ушлаб олди.


Родриго нозик ва ақлли зарба ижро этган вазият.


23 - Бернарду Винисиусдан тўпни олиб қўйди. Вини ўзига ўхшамаяпти, ҳозирча.

19 - Феде Вальверденинг чап оёқда йўллаган зарбасини Ортега ушлаб олди.

Ўйиндан олдин салгина уйқу босаётган эди, энди эса уйқуларим ўчиб кетди. Сизда ҳам шундай бўлгандир-а)

14 - ГОООООЛЛЛ! "Реал" нималар қилмоқда??? 2 дақиқа ичида иккита гол ва мезбонлар энди ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Родригодан гол, Винисиусдан эса ажойиб ассист.

12 - ГОООООЛЛЛ! Камавинга мувозанатни тикламоқда. Гигантлар жангида голлар давом этади. Камавинганинг зарбаси йўл-йўлакай Рубен Диашга тегиб дарвозадан жой олди.

Дарвоқе, охирги кунларда "Барселона" яна "Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силвани сотиб олмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар урчиди. Мана Бернарду ўзини каталонияликларга кўз-кўз қилмоқда.

7 - Аввал Холанд, кейин Гирилиш зарба берди. Зарбалар қайтарилгач "Реал" қарши ҳужумга қочишга уринди. Ўйин темпи даҳшатли даражада, мана буни футбол деса бўлади. Уҳлаб қолган дўстингизни уйғотиб юборинг, Эрталаб ҳайит намозигача супер ўйинни кўриб олишади.

6 - "Реал" олдинга ўтмоқда, уйда ютқазиш уларга ярашмайдида.

2 - ГОООООЛЛЛ! Бернарду Силва жарима зарбасидан ҳисобни очмоқда. Қойил! Ҳамма тўп жарима майдончасига узатилишини кутганда Бернарду тўпни яқин бурчакка ақлли зарба билан жойлаб қўя қолди. Айтдимку ўйин жуда тез бошланди деб.

1 - Ўйин жуда тез бошланди. Винисиус олдинга ўтди, жавоб ҳужумда эса Тчуамени Грилишни йиқитгани учун 36-сониядаёқ сариқ карточка олди.

1 - Учрашувни меҳмонлар бошлаб беришди. Супер ўйинга тайёрмисиз? Кеттик.

- Бугун икки даҳо мураббий бир-бирига қарши. Гвардиола ва Анчелотти тўқнашуви. "Реал" ва "Сити" бугун ЕЧЛда кетма-кет учинчи йил ўзаро тўқнаш келмоқда. Олдинги икки йил ҳар икки томон бир мартадан устун келишган. Бугун ўзбекчасига айтганда "учинчиси ҳалол". Олдинги икки мавсум булар ўртасида устун келган жамоа якунда Чемпионлар лигасини ютган.

- Ўша машҳур ЕЧЛ гимни янгради, жамоалар ўйинолди расмий тадбирларни ўтказишмоқда.

- Бугун Чемпионлар лигасида финалдан олдинги финалнинг дастлабкиси бўлиб ўтади. Гега ўйин!

Рейтинг: +24   

Фикрлар

+13   
10 апр 00:17:29
Fc Milan20
Nimalar bo'lyapti. Uxlamasadan ko'rayotganiga achinmaydi odam
+11   
10 апр 00:17:07
barselona7
15 дақиқага бормасдан 3 та гол очиғи бунақа темпда ўйнайди жамоалар деб кутмагандим.
+10   
10 апр 02:03:53
VodiySoft
Doctor_Lutfullaev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
CITY NIQOBIDAGI ayrim BARSACHILAR BUGUN PSJdan keyin GAPLASHAMIZ Xudo hohlasa. Lekin boru bu City bilan bunaqa o'ynash hammaga ham emas.
Nima deganingiz bu "City niqobidagi Barsa muhlislari"? 99% foiz Barselona muhlislari Sitichilar-ku, buni hech kim niqoblab ham o'tirmaydi. Men Barselona muhlisiman va Siti yutishi tarafdoriman, qani niqob bu yerda???
+8   
10 апр 01:54:51
FCB CHEL ACM
Хар икки жамоаларга дахшатли у́йин учун рахмат
Барчаси жавоб у́йинида хал булади
ИЙД РАМАЗОН ХАЙТНИ БАРЧАГА МУБОРАК БУЛСИН
+7   
10 апр 02:34:42
Liverol Motor Oil
Абу бакр фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бизни мураббийга мухлислик киладиган одатимиз йук. Нима эртага Зидан ёки Анчелотти..... бирор бир камандага тренер булса шунга мухлис булишимиз кереми? Бизга Реал мухим. Сог булинг!
Гвардиола ва Месси,булар Барселона ва унинг мухлислари учун ута мухим шахслар.
Улар как жамоанинг бир булаги.
Барса мухлислари хам Луис Энрике,Валверде ёки Рональд Куманга бошқа жамоаларда мухлислик қилишмайди.
Лекин Пеп бошқа мавзу.
Хозирги Сити у қурган Барсанинг ксерокопияси.
+7   
10 апр 00:35:20
barselona7
Буёқда Реал битта голга иккита билан жавоб берди уёқда Бавария битта голга иккита гол билан жавоб берди. Иккала ўйинда ҳам очиқ футбол. Энг ачинарлиси иккала ўйинни бир вақтга қўйилиши.
+6   
10 апр 02:02:02
Мансур
Ман тушунмадим шу Холландга Олтин тўп бериш керак эдим бугун ўйинда бормиди
+5   
10 апр 02:07:34
Real~14 ☆
Hamma Mo'min Musulmon Brodarlarimga Ramanzon Hayit Muborak Shu kunlarda uyg'oq qilgan Allohag be hisob Hamdu sanolar bo'lsin hamma endi uhlamay yana 2 saotdan so'ng Masjidlarga yo'l olamiz Erta tongdan o'z yaqinlaringiz Habar olishni ham unutmang
+5   
10 апр 01:59:59
А.Ж.Т
Реал 15 минутдан кейин ўйнамади 2-3 дан кейин уйғонди. Нима дердим раҳмат зўр ўйин бўлди. Реалчи бўлсамам тан олиш керак Сити ўйида қийин бўлади 70/30 Сити фойдасига. Вини ва Беллингем нимадир қилмаса қийин бўлади ютиш. Омад ҳаммага.
+5   
10 апр 01:44:01
Inspektor Juber
Oyini qarela daxwatligini! Real Madrid vs Manchester Sity oyinini "YEVROPA ELKILASIKOSI" Dib atawimiz mumkinakan!!!!
+5   
10 апр 01:32:15
A1981
Ситии нималар киляпсан!!!!
+5   
10 апр 01:31:57
Pedri_16
Realga bugun oddiy gol urmaymiz deyishyabdi City futbolchilari
+5   
10 апр 00:15:49
barselona7
Ман ўзимча биринчи ўйинда иккала жамоа ҳам эҳтиёткорона ўйнайди деб ўйлагандим. Адашган эканман. Булар очиқ футболни бошлаб юборишдику.
+4   
10 апр 02:10:00
VodiySoft
Doctor_Lutfullaev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ha to'g'ri aka lekin men aytib o'tdimku ayrim deb hammasi ham emasda
Buni to'g'ri tushunish kerak. Ertaga Barselona va boshqa jamoa o'ynasa, ana o'sha boshqa jamoaning murabbiyi Zidan bo'lsa, 99% muhlis o'sha jamoaga muhlislik qiladi murabbiy sabab. Buni to'g'ri qabul qilish kerak. Men Barselona muhlisi bo'lsam ham, Real Madridni Sitidan tashqari boshqa istalgan Angliya klublariga qarshi o'ynasa, men Realni qo'llab-quvvatlayman, Atletiko Madrid, Sevilya, Valensiya va Villareal bilan ham shundan bo'lgan ular ham Yevrokuboklarda Ispaniya nomidan qatnashishganda.
+3   
10 апр 02:51:35
Dostonbek Anvarov
Абу бакр фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бизни мураббийга мухлислик киладиган одатимиз йук. Нима эртага Зидан ёки Анчелотти..... бирор бир камандага тренер булса шунга мухлис булишимиз кереми? Бизга Реал мухим. Сог булинг!
Чунки Реалда бир услуб йокда Реалга содик шахслар йок Пеп ва Месси Барса учун кадрли Реалга базилар пул учун базилар шон шухрат учун базилар олтин топ учун келишади Реал учун емас шунга Реал хам уларни кадрламеди охирида ишлатилган резинкаде ташлаб юборади Реал
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика