
Ўйин 3:1 ҳисобида "Реал Мадрид" фойдасига ҳал бўлди. Мезбонлар сафида Винисиус (дубль) ва Марко Асенсио гол урган бўлса, меҳмонлар Муҳаммад Салоҳнинг аниқ зарбаси билан жавоб қайтаришди.
Ўйиннинг "Энг яхши футболчиси"га аталган махсус мукофот эса шу кеча энг фаоллардан бири бўлган Винисиус Жуниорга насиб қилди.
