

“Ҳа, Анхель Ди Марияда “Барселона”га қарши илк ўйинда қатнашиш учун ҳеч қандай имкон йўқ. Ҳафта ўтгач, унинг соғлиғига баҳо бероламиз”, дейди мураббий.
Ди Мария Лига 1 доирасида “Марсель”га қарши ўтган (2:0) учрашувда мушакларини шикастлаб олди ва 12-дақиқада алмаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган “Барселона” – ПСЖ ўртасидаги “Камп Ноу”даги ўйин 16 февралда бўлиб ўтади.



