UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи  0 11:20Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."  1 10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 10:31МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади  4 10:05Сон Хён Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборди  8 09:37Расман: “Барселона“ Флик билан шартномани узайтирди  2 09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  8 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  2 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  4 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  13 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  98 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  7 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  9

ЕЧЛ. "Милан" илк ўйинда "Тоттенхэм"ни кичик ҳисобда доғда қолдирди Янгиликлар

ЕЧЛ. "Милан" илк ўйинда "Тоттенхэм"ни кичик ҳисобда доғда қолдирди

Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Милан" - "Тоттенхэм" баҳси матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Милан" (Италия) – "Тоттенхэм" (Англия) 1:0

15 февраля, 01.00, «Жузеппе Меацца (Сан-Сиро)»

Гол: Диас (7, 1:0).

Милан – Тэтэрушану, Кьер, Тиав, Калулу, Эрнандес, Салемакерс (Жуниор Мессиас, 77), Крунич, Браим Диас (де Кетеларе, 77), Тонали, Жиру, Рафаэл Леау.

Тоттенхэм – Форстер, Эмерсон, Дайер, Лангле, Ромеро, Перишич, Кулусевски (Ришарлисон, 70), Скипп, Сарр, Сон Хен Мин, Кейн.

Огоҳлантириш: Ромеро (48), Дайер (63), Тонали (80).

Милан

Браим Диас - 7'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . 1/8-тур

15/02/2023, 01:00

0
:
1
Тугади

Тоттенхэм

Стадион: San Siro, 74320 томошабин

Бош ҳакам: Sandro Schaerer

45'
90'
7'  Браим Диас
77'  Алексис Салемакерс (Жуниор Мессиас)
77'  Браим Диас (Шарль де Кетеларе)
80'  Сандро Тонали
86'  Сандро Тонали (Томмазо Побега)
90'  Рафаэл Леау (Анте Ребич)
90'  Тео Эрнандес
48'  Кристиан Ромеро
63'  Эрик Дайер
70'  Деян Кулусевски (Ришарлисон)
81'  Сон Хын Мин (Арно Данджума)
81'  Клеман Лангле (Бен Дэвис)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Милан" дастлабки баҳсда "Тоттенхэм"ни кичик ҳисобда мағлуб этди.

90+3. Кейн "Милан" жарима майдончаси ичига ёриб кирди. Бу сафар Кьер ундан тўпни осонлик билан олиб қўйди.

Ўйинга 6 дақиқа вақт қўшиб берилди.

89. "Милан" ҳужумга ўтди. Аммо Леау яхши имкониятга чиқиб бораётган пайтда тўпни ўзидан йироқлаштириб юборди.

82. "Тоттенхэм"нинг бурчак зарбасидан кейин Дайернинг зарбаси аниқ чиқмади. Якунда Дэвис оффсайдда қолиб кетди.

79. ЗАРБАААААААА!!! Энди Малик Тиав боши билан дарвозага гол ура олмади! Икки дақиқада "Милан" иккита голли вазиятни кўкка совурди. 

77. ЗАРБАААААААА!!! Де Кателеаре деярли 100 фоизлик вазиятдан фойдалана билмади. Перишич тўпни бурчакка чиқариб юборди.

75. Саррнинг зарбасини Тэтэрушану ушлаб олишда қийналмади.

72. Ўйин темпи яна пасайди. Сўнгги дақиқалар асосан марказда ўтмоқда.

66. УХХХХ!!! Лангле ўзи ҳам кутмай турган пайтда икки ҳимоячидан ўтиб кетди ва жуда бўш пас берди. Ҳимоячилар тўпни осонлик билан бурчакка чиқариб юборишди.

62. Сон Хен Мин бурчак зарбаси ишлади. Ундан узатилган тўпни дарвозабон ушлаб олди.

59. Сон жаримадан тўпни дарвоза ёнига узатди. Ҳимоячилар биринчи зарбани қайтарди, Кулусевскининг зарбаси эса ҳимоячиларга тегиб, дарвозабонга борди.

56. Кейн "Милан" жарима майдончаси ёнида стандарт ишлади. "Тоттенхэм"да хавфли нуқтадан жарима.

51. "Милан" тайм стартида жарима зарбасига эга бўлди. Тоналининг узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+5. ЗАРБАААААА!!! Сон Хен Мин узоқ масофадан жаримадан зарба йўллади. Тэтэрушану зарбани қайтарди ва тайм тугади.

45+4. Бу тўртинчиси. Кьер Кейнга қарши яна фол ишлатди. Таймдаги сўнгги жарима.

45+2. ЗАРБААААА!! Кейннинг "бисиклет" зарбасидан кейин Эмерсон оффсайдда қолди. Натижада тайёр ҳужум яна йўқ бўлди.

Бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

45. ЗАРБААААААААААА!!! Тэтэрушану ҳамда тўсиндан сейв! Сон Хен Мин ҳамда Харри Кейн ажойиб имкониятдан фойдалана билмади.

42. Эмерсон ўнг қанотдан тўпни марказга оширди. Салемакерс жамоасини голдан сақлаб қолди. У Сон Хен Минга зарба беришига йўл қўймади.

39. УХХХХ!! Тео ўз қанотидан Ромерони "фишка" қилиб ўтиб кетди ва пас берди. Ҳимоячи тўпни бурчакка чиқариб юборди.

38. Бугун Кьер ва Кейн "дўстлашиб олишди". Даниялик футболчи рақибига қарши учинчи марта фол ишлатди.

36. Ўйин суръати пасайди. Тўп асосан марказда.

30. "Тоттенхэм" ҳужумда. Қанотдан узатилган тўп учун курашда Кьер ҳамда Кейн тўқнашиб кетди.

26. ЗАРБААААААА!!! Эмерсоннинг кучли зарбасини Тэтэрушану ушлаб олди.

25. УХХХХХХХ!!! Кейн жаримадан зарба йўллади. Тўп бир қанча футболчиларга тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

21. "Шпорлар"да яна бир жарима зарбаси. Узатилган тўпга Эмерсон боши билан ноаниқ зарба йўллади.

16. "Тоттенхэм" хавфли вазиятга эга бўлди. Жаримадан узатилган тўпдан кейин Кейн ҳужумда Кьерга қарши фол ишлатди.

13. Хавфли вазият юзага келди. Тэтэрушану аниқ зарбани ушлаб олди. Ҳозирча "Тоттенхэм" хавфли ўйин кўрсата олмаяпти.

7. ГОООООООООЛЛЛЛ!!! "Милан" ҳисобни очди! Дастлабки икки зарбани қайтарган Форстер учинчисини қайтаришга кучи етмади.

3. "Милан" стандартга эга бўлди. Жаримадан узатилган тўпни ҳимоячилар икки уринишда қайтариб юборди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Иккала жамоа футболчилари ва бутун стадион зилзила сабабли қурбон бўлганлар хотирасига бир дақиқа сукут сақлади.

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! "Милан" ҳамда "Тоттенхэм" жамоалари иштирокидаги баҳс стартига оз вақт қолмоқда.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика