ЕЧЛ. Месси Анрининг антирекордини такрорлади

Eldor Akmurzayev
16 фев 2022, 09:35
ЕЧЛ 1/8 финалида ПСЖ 1:0 ҳисобида “Реал”дан устун келди.

Учрашувнинг 62-дақиқасида парижликлар пенальти тепиш имкониятига эга бўлишди ва нуқтага яқинлашган Лионель Месси ундан фойдалана олмади.

34 ёшли футболчи мусобақада 5-маротаба (23 урунишдан) пенальтини голга айлантира олмади. У “Арсенал” ва “Барселона” собиқ аъзоси Тьерри Анрининг антирекордини такрорлади. Улардан кейинги ўринларда эса Серхио Агуэро ва Руд Ван Нистелрой.(4 тадан ноаниқ зарба) боришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Месси фаолияти давомида 679 та гол урган. Улардан 182 таси ғалаба голлари бўлса, 84 таси пенальтидан урилган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: MisterChip

Сўнгги янгиликлар

Барча ›