ЕЧЛ. Мбаппе хет-трик қилган кечада "Реал" "Манчестер Сити"га имкон қолдирмади, Ҳусанов тўлиқ ўйнади
20 фев 02:53
Янгиликлар


ЕЧЛ. Мбаппе хет-трик қилган кечада "Реал" "Манчестер Сити"га имкон қолдирмади, Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Мадридда "Реал" жамоаси "Манчестер Сити"ни қабул қилди. Унда "Қироллик клуби" катта устунликка эга бўлди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб кейинги босқичга йўл олди. Ҳамюртимиз Абдуқодир ҳусанов ўйинни тўлиқ майдонда ўтказди.
ЕЧЛ
Плей офф
19.02.2025, 01:00
"Сантьяго Бернабеу", Мадрид
"Реал" - "Манчестер Сити" 3:1
Голлар: К.Мбаппе (Р.Асенсио) 4, (Родриго) 33, (Ф.Вальверде) 61 - Н.Гонсалес 90+2
Бош ҳакам: Иштван Ковач
"Реал": 1.Тибо Куртуа; 8.Федерико Вальверде (4.Давид Алаба, 90), 22.Антонио Рюдигер, 35.Раул Асенсио, 23.Ферлан Менди, 14.Орельен Тчуамени (10.Лука Модрич, 83), 19.Дани Себальос (6.Эдуардо Камавинга, 78), 5.Жуд Беллингем, 11.Родриго, 7.Винисиус Жуниор (16.Эндрик, 90), 9.Килиан Мбаппе (21.Браим Диас, 78).
Захира: 13.Андрей Лунин, 34.Серхио Местре, 15.Арда Гулер, 17.Лукас Васкес, 18.Валехо, 20.Фран Гарсия.
"Манчестер Сити": 31.Эдерсон Мораес, 3.Рубен Диаш, 5.Жон Стоунз (6.Натан Аке, 8), 24.Йошко Гвардиол, 45.Абдуқодир Ҳусанов, 14.Нико Гонсалес, 19.Илкай Гюндоган (8.Матео Ковачич, 78), 20.Бернарду Силва, 47.Фил Фоден (87.Жеймс Макати, 77), 7.Омар Мармуш, 26.Савиньо.
Захира: 18.Штефан Ортега, 33.Скотт Карсон, 9.Эрлинг Холанд, 10.Жек Грилиш, 11.Жереми Доку, 17.Кевин Де Брюйне, 27.Матеус Нуньес, 82.Рико Льюис.
Огоҳлантиришлар: Ж.Беллингем 38 - И.Гюндоган 28, Н.Гонсалес 47
Реал Мадрид Килиан Мбаппе - 4', Килиан Мбаппе - 33', Килиан Мбаппе - 61' |
Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . 1/16-тур 20/02/2025, 01:00 1
:
3
Тугади
|
Манчестер Сити Нико Гонсалес - 90' |
Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 77023 томошабин
Бош ҳакам: Istvan Kovacs
Тугади. "Реал" кейинги босқичда.
Гол инобатга олинди - 3:1.
90+2 - ГОООЛЛЛ! Мармушнинг жаримадан йўлаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Қайтган тўпни Нико Гонсалес бўш дарвозага киритди. ВАР кўриб чиқмоқда.
89 - Мармушнинг жаримадан йўллаган зарбаси Рюдигерни нокдаун қилди.
87 - Зарбааа, Ҳусанов Раул Асенсионинг оёқлари орасидан алдаб кетидан кучли зарба йўллади. Ҳимоячилар блок қўйишди, эҳҳ...
85 - Родригонинг зарбаси кучсиз чиқди.
80 - Ковачичнинг аниқ зарбасини куртуа ушлаб олди.
Иккинчи бўлимда Ҳусанов Вини билан курашларни асосан ютяпти.
76 - Зарбааа, Фоденнинг узоқ масофадан йўллаган кучли ва аниқ зарбасини Куртуа қайтарди.
74 - Зарбаа, Винисиуснинг айланма зарбасини Эдерсон қайтариб юборди.
73 - Винидан кучли ва ноаниқ зарба.
67 - Фодендан жуда ҳам ноаниқ зарба.
- Бугун Мбаппе ўйиндан кейин тўпни ўзи билан уйига олиб кетади.
61 - ГОООЛЛЛ! Килиан Мбаппедан хет-трик! Ўйинга мантиқий нуқта қўйилди. "Реал" бугун ўйин бўйича ҳам, ҳисоб бўйича ҳам анча олдинда.
57 - Зарбааа, Мбаппе хет-трик қайд этиши мумкин эди, Эдерсон бунга ҳалал берди.
56 - Яхшиии, Винисиус ва Ҳусанов иккинчи бор тезликларини синаб кўришди. Яна Абдуқодир тўпни Винидан олдин эгаллаб олди.
55 - Ҳусанов тўп Винигача ўтишига йўл қўймади.
53 - Родригонинг узоқдан йўллаган аниқ зарбасини Эдерсон қайтарди.
49 - Родригонинг зарбаси ноаниқ.
47 - Нико Гонсалес очиқчасига Винининг шортигидан ушлаб тортиб қолди ва сариқ карточка олди ҳакамдан.
Иккинчи бўлим бошланди.
"Реал"нинг катта устунлигида ўтган биринчи бўлим якунланди, танаффус.
40 - Яхшиии, Винисиус ва Ҳусанов тезликда югуриб кўришди. Абдуқодир Винидан ўтиб кетиб тўпга эга чиқди.
38 - Фоденга нисбатан қўполлик учун Беллингем огоҳлантирилди.
33 - ГОООЛЛЛ! Килиан Мбаппедан дубль - 2:0. Икки киши бўлиб Ҳусанов бор жойда гол уриб кетишди. Ўйин томонлама "Реал" жуда катта устунликка эга бўлмоқда.
30 - Ҳусанов бу сафар Винининг Родригога пасини ушлаб қолди.
29 - Зарбааа, Тчуаменининг пасидан кейин Мбаппедан зарба, Куртуа бу сафар сейв ижро этди.
28 - Сариқ, Родригога ишлатилган фол учун Гюндоган огоҳлантирилди.
27 - Жуднинг Мбаппега берган пасини Ҳусанов оёғи билан ушлаб қолди, баракалла.
23 - Энди Жуд Ҳусановни қийнашга уринди, булар асосан ҳамюртимизга босим қиляпти)
22 - Яхши, Абдуқодир аввалига ҳаводан келаётган тўпни боши билан уриб юбора олмади, лекин кейин тўпни Винидан олиб қўйди.
20 - Мбаппедан яна бир зарба, "Реал" вазиятлар борасида анча олдинда.
15 - Зарба, Беллингемнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ.
14 - Вини Ҳусановдан қочиб пас берди, хавф бартараф этилди.
11 - Ҳусанов ҳужумга қўшилишни бошлади, унинг пасини Менди майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- Аке марказий ҳимоянинг чапроғида тўп епади, чунки у чапақай. Рубен диаш эса марказий ҳимоянинг ўнгроғига кўчади.
7 - "Сити"да яна жароҳат, Стоунз шикастланди ва унинг ўрнига Натан Аке тушмоқда.
4 - ГОООЛЛЛ! Килиан Мбаппе ўйиндаги биринчи зарбадаёқ тўпни Эдерсоннинг устидан ошириб қўйди - 1:0.
1 - Ҳусанов ўнг қанот ҳимоячиси ролида, унинг чекига Винисиус ва Мбаппени зарарсизлантириш тушади.
Экранларга яқинроқ жойлашиб олинг, ўйин бошланди. Бугун дунё бўйича энг кўп томошабин йиғадиган учрашувда ўзбек ўғлони майдонда тўп тепади. Бошладик.
Жамоалар майдонга тушиб келишди.
- Абдуқодир "Бернабеу" чиқиш йўлакчасида турибди, этларингиз жимирлаб кетяптими...
- Бу жамоаларнинг Манчестерда бўлиб ўтган баҳсида мадридликлар сўнгги дақиқаларда камбэк қилиб кетишган эди. Бугун эса "шаҳарликлар" камбэк қилиш учун майдонга тушади.
- Бугунги 2 рақибнинг ўзаро тўқнашувлари статистикаси қуйидагича: "Реал" 4 ғалаба, "Манчестер Сити" 4 ғалаба, 5 дуранг.
- Ассалом алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун катта футбол оқшоми, ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов Чемпионлар лигасининг плей-офф ўйинларининг энг марказийсида, финалдан олдинги финал мақомига тенг дейилган тўқнашувда бошланғич таркибда тушади.
Ўхшаш янгиликлар
