UZ

Сўнгги янгиликлар

00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  15 00:25ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувларнинг таркиблари маълум  1 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:49ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Манчестер Сити". Бошланғич таркиблар аниқ!  20 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  1 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  23

ЕЧЛ. "Ливерпуль" "Аякс" майдонида йирик ғалабага эришди Янгиликлар

ЕЧЛ. "Ливерпуль" "Аякс" майдонида йирик ғалабага эришди

Теглар :  АяксЛиверпуль
Европа Чемпионлар лигасининг 5-туридан ўрин олган учрашув якунланди.

Аякс – Ливерпуль 0:3

Голлар: 0:1 – 42 Салах, 0:2 – 49 Нуньес, 0:3 – 51 Эллиотт

Аякс – Пасвеер, Санчес, Басси, Тимбер, Блинд (Вейндал, 58), Классен (Кудус, 58), Альварес (Гриллич, 85), Тадич, Бергейс (Франсишку Консейсау, 85), Бергвейн, Бробби (Тайлор, 63).

Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Гомес, Робертсон (Цимикас, 87), Эллиотт (Карвалью, 71), Хендерсон (Милнер, 71), Фабиньо (Байчетич, 71), Фирмино, Салах, Нуньес (Джонс, 63).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

84. Мезбонларда кетма-кет имкониятлар содир бўлди, бироқ ҳеч бири хавфли тус олмади.

80. "Аякс" бурчак зарбаси ишлаб олди, аммо стандарт вазият бартараф этилди.

77. Бергвейн қулай вазиятга чиққанда, "Ливерпуль" ҳимоячилари томонидан зарарсизлантирилди.

74. Бергвейс бугун фақат ноаниқ зарбалари билан ёдда қолди.

70. "Ливерпул"да биратўла уч ўзгариш амалга оширилди.

68. Тейлор ажойиб комбинацияни кўкка совурди. Қанотдан оширилган тўпни чамаси 5 метрлар баландликка тепди.

66. Салоҳнинг айланма зарбаси мўлжалга бормади.

62. Мезбонларнинг хавфли ҳужумини Жо Гомес бартараф этди.

58. ЗАРБА! Ван Дейк қанотдан узатилган тўпни дарвозага тўғрилаб қўйишда бироз адашди.

52. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳали иккинчи голдан ўзига кела олмаган амстердамликлар Салоҳнинг голга тенг пасидан сўнг Элиотдан "совға" қабул қилиб олди.


50. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Нуньес ҳам ниҳоят фойдали ҳаракат амалга оширди. Бурчакдан узатилган тўпни ҳужумчи бош билан дарвоза тўрига жойлаб қўйди.


49. Нуньеснинг зарбага айланган узатмасини рақиб посбони қайтарди.

47. Трентнинг узатган тўпини "Аякс" футболчиси "шохлади".

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Танаффус.

44. Нуньессссс!!! Бўш дарвозани яқин масофадан ишғол қила олмаслик ҳам маҳоратдан дарак беради.

42. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Салоҳ дарвозабоннинг олдинга чиққанини сезда ва Ҳендерсоннинг қойилмақом узатмасини голга айлантирди.


40. Арнолд бугун дарвозабонлик ҳам қилмоқда, ҳужумчи вазифасини ҳам бажармоқда. Ҳозирги вазиятда ҳам Жо Гомеснинг узатмасига ета олганида, рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган бўларди.

34. ЗАРБА! Робертсоннинг яқин масофадан йўллаган зарбаси дарвозанинг ён томонига бориб тегди.

34. "Ливерпуль" футболчиларининг кетма-кет узатмалари бартараф этилмоқда.

29. Салоҳнинг зарбасини рақиб ҳимоячиси бартараф этди.

27. Фирмино рақибига нисбатан қўполлик ишлатди.

20. "Ливерпуль" ҳимоясида муаммолар кўзга ташланмоқда.

16. Бергейс таблога қарайдиган ходимга иш топиб беришига бир ҳайя қолди.

14. "Ливерпуль" дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди, аммо вазиятни мерсисайдлик ҳимоячилар бартараф этди.

8. "Аякс" футболчиси майдонга ағанади. Ҳакам футбол қоидаларида бундай йиқитишга рухсат эканлигини таъкидлади.

6. Тадич шеригининг узатмасидан сўнг Крауч бўлолмаганидан афсусланган бўлса керак.

3. ЗАРБА! Бергейснинг зарбаси 7 метрли дарвозанинг оёқларига тегиб қайтди!

1.  Учрашув бошланди. "Аякс" оқ-қизил, "Ливерпуль" қора рангли либосларда ҳаракат қилади.

Мана бу учрашув ҳам Каталониядагидан кам бўлмайди, ишонаверинг.

Жамоалар майдонга тушиб келишди.

Учрашув 00.00 да бошланади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика