ЕЧЛ. «Атлетико», «Байер» ва «Арсенал» 1/8 финалга чиқишди

Narzulla Saydullayev
27 ноя 2014
5-турдан сўнг «Атлетико», «Байер» ва «Арсенал» ЕЧЛ навбатдаги босқичига чиқишди.
«Олимпиакос»ни тор-мор этган «Атлетико» (4:0) 12 очко билан гуруҳдан чиқиш масаласини ижобий ҳал қилди.

«Арсенал» Лондонда Дортмунднинг «Боруссия» клуби (2:0) устидан ғалабага эришди. Беш турдан сўнг «канонирлар» ҳисобида 10 очко бор, жамоа D гуруҳида иккинчи ўринда.

«Байер» кеча «Монако»га ютқазди (0:1). Шунга қарамай жамоа кейинги босқичга чиқди. Сабаби Германия клуби «Монако» ва «Зенит»дан мос равишда 1 ва 2 очко олдинда, сўнгги турда Франция ва Россия клуби ўзаро ўйнайди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru