ЕЧЛ. 5-тур. «Зенит» – «Атлетико» 1:1

Narzulla Saydullayev
26 ноя 2013
ЕЧЛ 5-туридан ўрин олган «Зенит» ва «Атлетико» ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

Кейинги босқич масаласини ҳал қилиб бўлган "Атлетико" Россияга деярли иккинчи таркиб билан келганди. Мезбонларга эса ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Ўйиндаги ҳисоб иккинчи бўлимда меҳмонлар вакили Адриан Лопес томонидан очилди. Футолчи бу вазиятда қарши ҳужумдан унумли фойдаланиб қолди - 0:1. Орадан 20 дақиқа ўтгач мезбонларнинг ҳужумларидан бири Куртуа дарвозаси ишғол қилиниши билан тугади. Жарима майдонига ошириб берилган тўпни қайтаришга уринган Алдервейрелднинг бошига теккан тўп ўзгача траектория ҳосил қилиб дарвозага кириб кетди - 1:1. Ушбу ҳисоб ўйин сўнггига қадар сақланиб қолди ва "Зенит" муҳим икки очкони бой берди. 


Тунда гуруҳнинг иккинчи ўйинида "Порту" ўз уйида "Аустриа"ни қабул қилади. 


Зенит - Атлетико 1:1 

Голлар: Адриан Лопес, 53 - 0:1.Алдервейрелд, 74 - 1:1. 

Зенит: Лодигин — Кришито, Ломбертс (с), Губочан, Смольников — Широков (Аршавин, 64), Шатов, Файзулин (В.Бистров, 64), Витсель — Халк, Кержаков.

«Атлетико»: Куртуа — Алдервейрелд, Хуанфран, Инсуа, Миранда — Коке, Рауль Гарсия, Кристиан Родригес (Оливер Торрес, 80), Габи (с), Гилявоги — Адриан Лопес.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia