ЕЧЛ. 5-тур. ЦСКА - "Бавария" 1:3

Narzulla Saydullayev
28 ноя 2013
ЕЧЛ 5-туридан ўрин олган ЦСКА - "Бавария" учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 17-дақиқасида ҳисоб очилди. Меҳмонлар чап қанотдан ҳужум ташкил этишди, Томас Мюллернинг жарима майдони марказига узтган тўпини Арьен Роббен кучли тарзда Акинфеев қўриқлаётган дарвозанинг яқин бурчагига йўллади - 0:1. 


56-дақиқада Марио Гетце рақиб ҳимоячиларидан учтасини ортда қолдириб дарвозани ишғол қилди - 0:2. 61-дақиқада Данте ўз жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнади, ҳакам томонидан белгиланган 11 метрли жарима тўпини Кейсуке Хонда аниқ амалга оширди - 1:2. Орадан уч дақиқа ўтгач энди мезбонлар дарвозасига пенальти белгиланди. Шенников ўз жарима майдони ичида Роббенни йиқитганди. "Нуқта"дан Томас Мюллер тўпни дарвозага михлади - 1:3. Мана шу ҳисоб ўйин охирига қадар сақланиб қолди ва "Бавария" навбатдаги ғалабасини нишонлади. 


ЦСКА Россия – Бавария Германия 1:3
27 ноябрь, 22.00, «Арена Химки»
Голлар:
Роббен, 17 - 0:1. Гетце, 56 - 0:2. Хонда, 61 пенальти - 1:2. Мюллер, 65 пенальти - 1:3.
ЦСКА –
Акинфеев, Набабкин, А.Березуцкий, Игнашевич, Щенников, Вернблум, Миланов (Витиньо, 90), Цубер (Эльм, 68), Хонда, Тошич, Муса (Базелюк, 80).
Бавария –
Нойер, Рафинья, Дж.Боатенг, Данте, Алаба, Лам (Алькантара, 28), Хави Мартинес (Кирхгофф, 79), Кроос, Мюллер, Роббен, Гетце (Грин, 88).

Огоҳлантиришлар: Хави Мартинес (43), Данте (61), Алькантара (77).



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia